“Манчестер Сити” бир қатор етакчилари билан харйлашади

“Манчестер Сити” бир қатор етакчилари билан харйлашади

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола яқинда кузатилган мағлубиятлар сериясидан кейин таркибда жиддий ўзгаришлар қилишга киришди.

Журналист Дани Серранонинг маълум қилишича, испаниялик мутахассис клубни қайси ўйинчилар тарк этиши кераклиги бўйича якуний қарорга келган. Хосеп Гвардиола клуб хўжайинларижан ҳужумчи Жек Грилиш, ярим ҳимоячилардан Матеус Нунес, Жеймс Макэйти ва тажрибали ҳимоячи Кайл Уокерни сотиб юборишни сўраган. Манбага кўра, бош мураббий катта суммага олинган Грилиш ва Нунеснинг ўйинидан умуман қониқмаяпти ва улар ўзларига сарфланган маблағни оқлай олмаган. Макэйтининг ҳаракатлари ҳам Гвардиолага маъқул тушмади. Испаниялик мутахассис 34 ёшли Уокернинг ўйинидаги пасайишни ҳам кечирмасликка қарор қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.