Маркус Тюрам «Интер»да!

Маркус Тюрам «Интер»да!

Ҳужумчи Маркус Тюрам «Интер» билан шартнома имзолади, дея хабар берди клуб расмий сайти.

25 ёшли француз билан келишув 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчи миланликлар сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди. Тюрам 2019 йилдан бери Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»сида ўйнаб келаётганди. Ҳужумчи ўтган мавсум 32та ўйинда 16та тўп киритди ва 7та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 32 млн. еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.