Марокашликлар Браимни кўндиришмоқчи

Марокашликлар Браимни кўндиришмоқчи

«Реал» ярим ҳимоячиси Браим Диас Марокаш терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин.

24 ёшли футболчининг Марокаш терма жамоасига чақирилиши мумкинлиги ҳақида аввалроқ хабар берилганди, бироқ ўшанда у аниқ маълумотга эга эмас эди. Marca нашри хабарига кўра, яқин ойларда Марокаш футбол федерацияси Диасни ўз сафига таклиф қилиш борасида жадал иш олиб боришни режалаштирган. Асосий мақсад - январь ойида бўлиб ўтадиган Африка Миллатлар Кубоги олдидан «Реал» футболчисини терма жамоани ўзгартиришга кўндириш. Браим Испания терма жамоаси таркибида битта ўйин ўтказган, аммо бу унинг келажакда Марокашда ўйнашига тўсқинлик қилмайди, чунки бу учрашув норасмий бўлган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.