Марсело «Олимпиакос»дан қўним топди

Марсело «Олимпиакос»дан қўним топди

«Реал Мадрид» афсонаси Марсело фаолиятини Греция чемпионатида давом эттиради.

Греция клуби машҳур бразилиялик билан шартнома имзоланганини расман тасдиқлади. Марсело Пирей клуби билан бир йиллик шартнома имзолаган ва у қўшимча мавсумга узайтирилиши мумкин. «Реал»да 15 йилдан ортиқ ўйнаган Марсело 500дан ортиқ ўйин ўтказиб, 5 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Ўтган мавсумда чап қанот ҳимоячиси «қаймоқранглилар» сафида барча мусобақаларда 18та ўйин ўтказиб, 2та голли узатмани амалга оширган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.