Маунт грандлар кузатувида

Маунт грандлар кузатувида

«Челси» ярим ҳимоячиси Мейсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтиши мумкин.

ESPN нашри хабарига кўра, томонларнинг янги шартнома бўйича музокараларида муаммолар юзага келган ва сўнгги ойларда сезиларли муваффақиятга эришилмаган. Тўсиқлардан бири - англиялик футболчининг узоқ муддатли шартнома тузишни истамаслиги. Шунингдек, у иш ҳақини сезиларли даражада оширишни талаб қилади. «Ливерпуль», «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Ювентус» вазиятни кузатиб бормоқда. Маунт жорий мавсумда Премьер-лигада 21та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.