Решфордга Осиёдан харидор топилди
Саудия Арабистони клублари ёзда Маркус Рэшфордни сотиб олишга ҳаракат қилишлари кутилмоқда.
10 декабрь куни Ўзбекистонда қишки трансферлар бозори расман очилди.
Жамоалар 9 декабрь соат 23:59га қадар янги футболчиларни лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказиш имкониятига эга эди. Бундан айниқса, "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Динамо" клублари унумли фойдаланди. Тўғри, водийнинг икки клубида янги футболчиларни МyLeague платформасида рўйхатдан ўтказиш имконияти мавжуд эмасди. Бунга ПФЛ билан 26 февраль куни тузилган шартнома бандларига тўлиқ риоя қилинмагани сабабдир. Лекин ҳар икки жамоа Лига билан музокара ўтказиб, Фарғона ва Наманган вилоятлари раҳбарияти кафолати остида 13 декабрга қадар шартнома бўйича мажбу-риятларни тўлиқ бажариш юзасидан келишувга эришди. Шунга мувофиқ, "Нефтчи" ва "Навбаҳор"га шартли равишда лимитдан ташқари янги футболчиларни Лига рўйхатига киритиш имконияти берилди. ПФЛ ўз ўрнида огоҳлантирди: агар шартнома бандлари белгиланган вақтгача бажарилмаса, 10 декабрга қадар рўйхатдан ўтган барча футболчилар лимит доирасида ҳисобга олинади.
"Насаф"
Сербиялик Марко Станоевич жамоа билан хайрлашди. Бу ҳақда футболчи ўзи ижтимоий тармоқда хабар қолдирди. Марко "Насаф"га 2020 йилнинг қишида "Иртиш"дан келганди. Ярим ҳимоячи ортда қолган 5 йил давомида "аждарлар" сафида 161та ўйин ўтказиб, 23та гол ва 21та ассист қайд этди. Асосий хабар: 31 декабрь куни "Навбаҳор" билан шарт-номаси якунланадиган Одил Ҳамробеков Ўзбекистонда қоладиган бўлса, катта эҳтимол "Насаф" сафига қўшилади. Келаси мавсум олдига катта мақсадлар қўйиши кутилаётган Қарши клуби терма жамоа аъзосига асосий трансфер мақсади сифатида қарамоқда. 28 ёшли футболчи якунланган мавсум Суперлиганинг 23та ўйинида қатнашиб, 1та гол урди ва 2та самарали узатма муаллифига айланди.
ОКМК
Олмалиқ клуби ва дарвозабон Валижон Раҳимов ўртасидаги шартнома ўзаро келишув асосида бекор қилинди. 2020 йилдан буён "кончилар" дарвозасини қўриқлаб келган истеъдодли кипер жамоа билан бир неча марта чемпионат совриндори бўлди. Хусусан, 2020 ва 2021 йиллар бронза медалига эга чиққан кипер якунланган мавсум кумуш медаль соҳибига айланди. Валижон Раҳимов шунингдек, ОКМК таркибида халқаро ўйин-ларда қатнашди ва асосийси, бу даврда Ўзбекистон миллий жамоасига ҳам чақирилди.
"Навбаҳор"
Наманган жамоасида ўзгаришлар жуда катта. Жамоа раҳбарияти асли наманганлик футболчиларни ортга қайтариш ҳаракатини бошлаб юборди. Жумладан, сўнгги мавсум Про лигада "Хоразм" шарафини ҳимоя қилган 23 ёшли Шерзод Ғуломжонов "Навбаҳор" футболчисига айланди. 2001 йилнинг 23 апрель куни Наманган шаҳрида туғилган ярим ҳимоячи фаолияти давомида "Навбаҳор" (2020), "Андижон" (2021), "Хоразм" (2022-2024), "Шўртан" (2022), "Нав-баҳор-фарм" (2023 йил) жамоаларида ўйнаган. У "Навбаҳор" билан 2026 йилнинг якунигача шартнома тузди. Лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказилган яна бир футболчи - Шаҳзод Убайдуллаев . шарафини ҳимоя қилган "Навбаҳор"га ўтди. Косонсойлик 26 ёшли ҳужумчи якунига етган мавсум "Металлург"нинг 22та ўйинида майдонга тушди: 2та гол ва 3та ассист. Шоҳмалик Комилов ҳам "Навбаҳор" сафига эркин агент мақомида қўшилди. Фаолияти давомида "Насаф", "Шўртан", "Бунёдкор", "Металлург", "Бухоро", "Андижон", "Турон" ва "Мерани" (Грузия) жамоаларида ўйнаган 24 ёшли ҳимоячи якунланган мавсумнинг иккинчи қисмини "Бунёдкор-2"да ўтказди. Маълумот учун, Камолов 2000 йилнинг 22 март куни Уйчи туманида туғилган. "Навбаҳор" шунинг-дек, "Нефтчи"дан Мирзоҳид Ғофуровни ортга қайтариб, у билан 1 йиллик шартнома тузди. 36 ёшли чап қанот ҳимоячиси охирги мавсум жами 15та ўйинда 2та самарали узатма муаллифига айланди. У 2017-2022 йиллар оралиғида айнан "Навбаҳор"да ўйнаганди. Яна бир хабар шуки, 2016 йили "Навбаҳор" бош мураббийи сифатида ишлаган Рашид Ғофуров эндиликда Сергей Лушан штабида фаолият олиб боради. Наманганлик мутахассис бунга қадар "Навбаҳор-фарм"ни бошқарганди. Эслатиш жоиз, Рашид Ғофуров футболчилик фаолиятида ҳам узоқ вақт "лочинлар" шарафини ҳимоя қилган.
Охирги маълумотларга қараганда, "Навбаҳор" Шаҳзод Ҳамидовни ҳам лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказди. 1998 йилнинг 3 июлида Учқўрғон туманида туғилган футболчи ҳозирга қадар "Навбаҳор" (ўринбосарлар), "Динамо", "Машъал" ва "Навбаҳор-фарм" жамоаларида ўйнаган.
"СўҒдиёна"
Жизззах клуби тажрибали икки футболчиси билан келишув муддати узайтирилганини маълум қилди. Гап 36 ёшли Станислав Андреев ва 27 ёшли Ислом Қобилов ҳақида кетмоқда. Ҳар иккиси 2025 йилнинг якунигача мўлжалланган битим остига имзо чекди. Маълумот учун, Станислав Андреев Суперлига-2024 доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 1575 дақиқа ҳаракатланди, 1та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилди. Ўзбекистон кубогида эса рақиб дарвозасини 1 марта нишонга олди. Ислом Қобиловнинг Суперлигадаги статистикаси: 26та ўйин, 2340 дақиқа, 1та гол, 1та ассист.
"Нефтчи"
Фарғона клуби трансферлар масаласида жуда фаол. Жамоа нақ 6 нафар футболчини лимитдан ташқари рўйхатга киритди: Владимир Йовович "Сўғдиёна", Йован Жокич ("Навбаҳор"), Зоран Марушич ("Насаф"), Аброр Исмоилов ("Навбаҳор"), Тома Табатадзе ("Навбаҳор") ва Муҳаммадали Ғиёсов ("Қизилқум"). Ортда қолган мавсум "Сўғдиёна"да ёрқин ўйинлари билан мухлислар эътиборини тортган черногориялик ярим ҳимоячи Йовович вақтида Сербия ва Чехия клубларида тўп сурган. Черногория миллий жамоаси аъзоси юртимизга шу йил келганди. Йован Жокичга келсак, "Нав-баҳор"дан олдин ОКМКда ўйнаган сербиялик 32 ёшли ярим ҳимоячи 2026 йилнинг охиригача мўлжалланган шартнома остига имзо чекди. Айрим маълумотларга қараганда, "Нефтчи" Жокични 300 минг долларга тенг йиллик маош эвазига ўз томонига оғдирган. "Насаф" билан чемпионликка эришган Зоран Марушич 2024 йилги мавсум давомида ўз ҳисобига 9та гол ёздириб қўйди. Эслатма, у Ўзбекистондаги дебютини 2022 йили "Навбаҳор" сафида нишонлаб, 11та голга муаллифлик қилганди. Умуман, Марушич Сербия, Босния, Беларусь ҳамда Грузия чемпионатларида ҳам тўп сурган. 26 ёшли ярим ҳимоячи Аброр Исмоилов бунга қадар "Нефтчи"да 2 йил ижара муддатини ўтаганди. У Суперлига-2024да "Навбаҳор"нинг 22та ўйинида майдонга тушди ва 1та гол урди. Исмоиловнинг янги шартномаси 2 йилга мўлжалланди. Грузиялик Тома Табатадзе 2023 йилнинг бошида айнан Фарғона клубига келган ва ёзда "Навбаҳор"га ўтиб кетганди. 33 ёшли марказий ҳужумчи "Нефтчи" сафига эркин агент мақомида қайтди ва 1 йиллик шартнома тузди. Тома юртимизга келишигача Руминия, Туркия ва Қозоғистон клубларида ўзини кўрсатган. "Қизилқум" етакчиларидан бирига айланган 22 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Муҳаммадали Ғиёсов охирги мавсум 25та ўйинда 6та гол ва 2та ассист қайд этди. У фарғоналиклар билан 2 йиллик шартномани расмийлаштирди.
Championat.asia маълумотига қараганда, "Нефтчи" энди "Пахтакор"дан кетиши маълум бўлиб улгурган Драган Черанни ҳам ўз сафида кўрмоқчи. Жамоа шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машариповга ҳам таклиф билан чиққан. "Нефтчи" Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Умар Эшмуродов билан ҳам музокара олиб бормоқда. Маълумот учун, 2023 йилги мавсум охирида "Насаф"дан "Селангор" клубига йўл олган тажрибали фулбек жорий мавсум Малайзия Суперлигасининг 11та ўйинида қатнашиб, 1та гол урди.
"Динамо"
Жамоа етакчиларидан бири Анвар Ҳожимирзаев келаси мавсум ҳам Самар-қандда қолади. 30 ёшли ҳужумчи амалдаги шартномаси муддатини 1 йилга узайтирди. "Раҳбарият ва мураббийлар штаби қарорига кўра, якунланган мавсум "Динамо" шарафини муносиб ҳимоя қилиб, Суперлигада жамоанинг энг яхши тўпурарига айланган Анвар Ҳожимирзаев билан келишув 2025 йил якунига қадар узайтирилди", — дейилди Самар-қанд жамоаси расмий канали хабарида. Ҳожимирзаев якунланган мавсум Суперлигада 10та гол урганди. Сўнгги мавсум ижара келишуви асосида "Олимпик" шарафини ҳимоя қилган Эдем Неманов ҳам фаолиятини "Динамо"да давом эттиради. 21 ёшли дарвозабоннинг Самар-қанд клуби билан келишуви келаси йилнинг ноябрида якунига етади. "Динамо" шунингдек, ярим ҳимоячи Санжар Қодирқулов ("Нефтчи"), ҳимоячи Акбар Абдурасулов ("Олимпик") ва ҳужумчи Миржаҳон Мираҳмадов ("Бунёдкор")ни ҳам лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказди. Улар билан 1 йиллик шартнома тузилди.
"Андижон"
Келаси мавсум ОЧЛ-2да иштирок этадиган клуб ОКМК билан хайрлашган дарвозабон Валижон Раҳимовни ўз сафига қўшиб олди. 1995 йилнинг 16 февраль куни Урганчда таваллуд топган кипер 2020 йилдан ОКМК шарафини ҳимоя қилаётганди. Катта футболга "Хоразм"да қадам қўйган Раҳимов кейинчалик "Пахтакор" U-18, "Локомотив" БФК жамоаларида фаолият олиб борган ва Туркия чемпионатига йўл олиб, "Султанорханспор", "1920 Мараспор" ҳамда "Сайироваспор" клубларида ҳаракатланган. У бу йил ОКМКнинг 9та ўйинида майдонга тушди. "Андижон" яна "Пахтакор" вакили Дониёр Абдуманноповни ортга қайтарди. 24 ёшли ярим ҳимоячи 2019-2021 йиллар айнан қадрдон жамоасида тўп сурганди. 2021 йилнинг ёзида Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клубига йўл олган Дониёр ке-йинчалик "Сўғдиёна", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Пахтакор"да фаолият олиб борди. Абдуманнопов мавсум-2024да "Пахтакор"нинг жами 24та ўйи-нида майдонга тушиб, 4тадан гол ва ассист тўплади. Дарвозабон Элдор Адҳамов ҳамда ярим ҳимоячи Сардор Азимов билан эса ўртадаги шартнома муддати узайтирилди. Хабарларга қараганда, "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов ҳам "Андижон" сафини тўлдириши мумкин. Жамоа раҳбариятида ҳам ўзгариш бор: спорт директори лавозимига катта халқаро тажрибага эга Даврон Шоймарданов тайинланди.
"Бунёдкор"
Про лигага тушиб кетган "Локомотив" дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов "Бунёдкор"га қайтди. У 2019-2021 йиллар айнан "қалдирғочлар" шарафини ҳимоя қилганди. 30 ёшли кипер якунланган мавсум Суперлиганинг 15та ўйинида майдонга тушди. Абдужалилов вақтида "Нефтчи" шарафини ҳам ҳимоя қилганди.
"Металлург"
Бекобод клубининг охирги йиллардаги энг яхши футболчиси Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини бошқа жойда давом эттиради. "Олимпик"ка қарши кечган "плей-офф" ўйинида "Металлург"нинг ғалабасига катта ҳисса қўшган футболчи буни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди. Тажрибали ҳужумчи 2022 йилдан бекободликлар сафида ҳаракат қилиб келаётганди. У шу вақт ичида "Металлург"нинг 93та ўйинида 16та гол уришдан ташқари, яна 7тасига ассистентлик қилди.
"Локомотив"
"Олимпик" дарвозабони Шукрон Йўлдошев фаолиятини "темирйўлчилар" сафида давом эттиради. Суперлигага чиққан "Маш-ъал"дан ҳам таклиф олгани айтилган 22 ёшли кипер якунда "Локомотив" билан келишувга эришди. Маълумот учун, 2002 йилнинг 21 апрелида туғилган Шукрон 2021-2024 йиллар мобайнида "Олимпик"нинг барча мусобақалардаги 29та ўйинида қатнашди. "Темирйўлчилар" шунингдек, "Олимпик" сардори Нодир Абдухолиқовга жиддий қизиқишмоқда. Тўғри, истиқболли ярим ҳимоя-чига бошқа жиддий даъвогарлар ҳам бор: "Динамо", "Сурхон" ва "Навбаҳор". Нодир Абдухолиқов бу йил "Олимпик"нинг Суперлига ва Ўзбекистон кубогидаги 29та ўйинида майдонга тушиб, 6та ассист қайд этди. "Локо" бундан ташқари, ҳимоячи Абдуллоҳ Йўлдошев билан шартнома муддатини узайтирди. Якунланган мавсум "темирйўлчилар" таркибида Суперлиганинг 25та ўйинида майдонга тушган футболчи 2027 йил охирига мўлжалланган янги битим остига имзо чекди.
"Хоразм"
Урганч клубининг ҳужумкор вакили Бобур Фарҳодов эркин агентга айланди. Оддий айтганда, 1996 йили туғилган вингернинг шартномаси якунига етган. Бобур 2024 йили "Хоразм"нинг Про лигадаги 27та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 3та самарали узатма қайд этди. Ўзбекистон кубогида эса 5та ўйинда 2та гол муаллифига айланди. Маълумот учун, Фарҳодов фаолияти давомида "Бун-ёдкор", "Бухоро", "Миния" (Литва), "Сўғдиёна", "Металлург" ва "Андижон" клубларида ҳам тўп сурган.
Лимитдан ташҚари рўйхатдан ўтказилган футболчилар
"Нефтчи": Владимир Йовович ("Сўғдиёна"), Йован Жокич ("Навбаҳор"), Зоран Марушич ("Насаф"), Аброр Исмоилов ("Навбаҳор"), Тома Табатадзе ("Навбаҳор"), Муҳаммадали Ғиёсов ("Қизилқум")
"Навбаҳор": Мирзоҳид Ғофуров ("Нефтчи"), Шаҳзод Убайдуллаев ("Металлург"), Шоҳмалик Комилов ("Мерани", Грузия), Абдуғани Камолов ("Бунёдкор"), Шерзод Ғуломжонов ("Хоразм"), Шаҳзод Ҳамидов ("Навбаҳор-фарм").
"Динамо": Санжар Қодирқулов ("Нефтчи"), Эдем Неманов ("Чиғатой"), Акбар Абдурасулов ("Олимпик"), Миржаҳон Мираҳмадов ("Бунёдкор")
"Андижон": Дониёр Абдуманнопов ("Пахтакор"), Валижон Раҳимов (ОКМК)
"Бунёдкор": Абдумавлон Абдужалилов ("Локомотив")
ПФЛ ва клубларнинг расмий саҳифалари, шунингдек, championat.asia, sports.uz сайтлари хабарларидан ҳам фойдаланилди
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Саудия Арабистони клублари ёзда Маркус Рэшфордни сотиб олишга ҳаракат қилишлари кутилмоқда.
«Манчестер Юнайтед» Амад Диаллони сақлаб қолмоқчи.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўйинлар кўплиги ва муҳим футболчиларнинг жароҳатлари ҳақида гапирди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789