Мавсумлар оралиғида: Навбат фақат нахорат ўйинларига

Мавсумлар оралиғида: Навбат фақат нахорат ўйинларига

Пойтахт клуби режага мувофиқ, иккинчи хориж йиғинини ҳам Туркиянинг Анталия шаҳрида бошлади.

«Пахтакор»нинг Анталияга йўл олган  таркиби  
Дарвозабонлар: Э.Суюнов, С.Қувватов, Н.Шевченко, С.Суюнов
Ҳимоячилар: Ҳ.Алижонов, Ф.Сайфиев, Д.Турсунов, Ш.Азмиддинов, Д.Саитов, С.Поёнов, К.Тодоров, А.Абдумажидов, М.Ҳамроалиев
Ярим ҳимоячилар: А.Ўктамов, А.Турғунбоев, Д.Холматов, С.Собирхўжаев, Г.Папава, М.Ўринбоев, О.Ҳамробеков, Д.Ҳамдамов, А.Беглархонов
Ҳужумчилар: Д.Черан, П.Банашак, Р.Турдимуродов, С.Саиднуруллаев

«Пахтакор»нинг 9 нафар футболчиси эса Равшан Ҳайдаров қўл остидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Туркияда такиллатирадиган ўқув-машғулотлар йиғинида қатнашади. Булар - О.Боймуродов, Д.Ортиқбоев, М.Абдураззоқов, А.Ашуров, Б.Асқаров, А.Файззулаев, Ш.Жаббаров, Ш.Раҳматуллаев ва П.Холдорхонов. Максим Шацких бошқарувидаги «шерлар» бу сафар у ерда жами 6та назорат ўйинида майдонга тушишади: 

3 февраль - «Самгурали» (Грузия)га қарши
4 февраль - «Аксу» (Қозоғистон)га қарши
8 февраль - «Шкупи» (Македония)га қарши
9 февраль - «Лиепая» (Латвия)га қарши
13 февраль - «Динамо» Тб. (Грузия)га қарши
14 февраль - «Динамо» К. (Украина)га қарши

«НАСАФ»

Қарши клуби 31 январь куни Туркия йиғинидан ўрин олган иккинчи «ўртоқлик»да қатнашди. Рўзиқул Бердиев жамоасига бу сафар «Полисся»  (Украина) клуби рақиблик қилди. Рақиб биринчи бўлимда ҳисобни очган бўлса, Ҳусайн Норчаев 76-дақиқада мувозанатни тиклади - 1:1. 

«Насаф» - «Полисся» (Украина) - 1:1 (0:1)

Голлар: Ҳусайн Норчаев (76) - Василий Гришук (39).

«Насаф» (бошланғич таркиб): Умид Эргашев, Ҳусниддин Алиқулов, Ғолиб Ғайбуллаев, Жавоҳир Сиддиқов, Ален Машович, Жўрабек Маннонов, Суҳроб Нуруллоев, Шоҳмалик Комилов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Муҳаммад Раҳимов, Абубакрризо Турдиалиев.

 

АГМК

АГМК навбатдаги трансферини эълон қилди. Яъни жамоа испаниялик ҳужумчи Рубен Санчес билан 1,5 йиллик шарнома тузди. Бу футболчи ортда қолган мавсумнинг иккинчи қисмида «Сурхон»нинг 12та ўйинида 8та гол урганди. 1994 йилнинг 25 ноябрь куни туғилган Рубен Санчес амплуа бўйича марказий ҳужумчи ҳисобланади. Ёқтирган рақамии - 14.

 

«ҚИЗИЛҚУМ»

Навоий Тошкентдаги йиғини доирасидаги навбатдаги ўртоқлик ўйинини 30 январь куни Про лига вакили «Шўртан»га қарши ўтказиб, пенальтидан урилган ягона гол эвазига устун келди. Хуллас, Ойбек Нурматовнинг Асрор Алиқуловнинг собиқ клуби устидан ғалаба тақдим этди.

«Қизилқум» - «Шўртан» - 1:0 (1:0)

Гол: Ойбек Нурматов (9-пен.).

«Қизилқум»: А.Макосин, Ж.Содиқов, Н.Тарасов, С.Шукруллаев, А.Усмонов, М.Раҳматов, И.Тошпўлатов, О.Анваров, О.Нурматов, Ш.Жўраев. Ж.Холтўраев.

Захирадан майдонга тушганлар: И.Ваҳобов, Ҳ.Абдуалимов, Д.Раҳматуллаев, О.Толмасов, А.Саноев, Ш.Туропов, А. Маматхўжаев, С.Турсунов, А.Асадов.

Охирги янгиликларга келсак, россиялик Николай Тарасов расман «Қизилқум» футболчисига айланди. Қозоғистоннинг «Атирау» клубидан таклиф этилган ҳимоячи билан 1 йиллик шартнома расмийлаштирилди. 1998 йили Москвада туғилган футболчи бунга қадар кўрикда қатнашаётганди. Шунингдек, «Қизилқум» сафига нигериялик икки нафар футболчи қўшилгани ҳақида ҳам хабарлар чиқди. Гап «Машъал» ўйнаб кетган Ифианьи Ифианьи ва Виктор Мбаома ҳақида кетмоқда. Ифианье 2022 йилнинг бошида «Машъал»дан кетиб, Ироқнинг «Наврўз» жамоаси билан шартнома тузганди. Мбаома эса Жазоирнинг «МК Жазоир» клубидан келди. 

 

«ОЛИМПИК»

«Олимпик» Туркия йиғинидан ўрин олган дастлабки назорат учрашувида Молдова чемпиони «Шериф» билан куч синашди. Қизиқарли ту солган ўйин якунида Темур Кападзе шогирдлари 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Жамоа голига Азамат Абдурашидов муаллифлик қилди. «Олимпиячилар» кейинги назорат учрашувини 4 февраль куни Иордания U-20 терма жамоасига қарши ўтказадилар.

«Шериф» (Молдова) - «Олимпик - 2:1

Голлар: Амин Талал, Степан Раделич — Азамат Абдурашидов (55). «Олимпик» (биринчи бўлим): Ҳамидулло Абдунабиев, Саидазамат Мирсаидов, Одил Абдумажидов, Шаҳзод Тоиров, Беҳзод Шамсиев, Абдурауф Бўриев, Жасур Жалолиддинов, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Отабек Жўрақўзиев, Руслан Жиянов, Алишер Одилов.

«Олимпик» (иккинчи бўлим): Шукрон Йўлдошев, Сардор Маҳмудов, Асадбек Раҳимжонов, Искандар Бусинов, Аҳмадилло Муқимжонов, Мустафо Абдуманнопов, Фаррух Мухторов, Нодир Абдухолиқов, Муҳаммадали Ғиёсов, Темур Мамасиддиқов, Рустам Азимов.

Захирадан майдонга тушганлар: Азамат Абдурашидов, Абдуллоҳ Миркомилов, Шоҳжаҳон Умаров, Лазиз Ашуров.

 «СУРХОН»

Термиз клуби 3-18 февраль кунлари Туркияда мавсумолди тайёргарлик йиғинини ўтказади. Ҳозирда «Сурхон»нинг ушбу сафардан ўрин олган 5та назорат ўйини санаси ва рақиблар маълум:

6 февраль - «Колхети-1913» (Грузия)га қарши

7 февраль - «Динамо» Мх. (Россия)га қарши

11 февраль - «Спартак» М. (Словакия)га қарши

16 февраль - «Вишков» (Чехия)га қарши

17 февраль - «Акрон» (Россия)га қарши

 

«АНДИЖОН»

Анталияда «Андижон» йиғинига бирин-кетин янги футболчилар қўшилишмоқда. Александр Хомяков жамоаси жумладан, Тожикистон миллий жамоа­си сардори ва етакчиларидан бири Ахтам Назаровни ўз сафига олди. Бу футболчи амплуа бўйича қанот ҳимоячиси саналади. Назаров 2012 йилдан буён ўз мамлакати миллий жамоасининг чамаси 60та ўйинида қатнашиб, 5та гол урган. Умуман, бу футболчи фаолиятида асосан Тожикистоннинг биринчи рақамли клуби - «Истиқлол» шарафини ҳимоя қилган ва бир қатор совринларни қўлга киритган. Шунингдек, «Локомотив» билан Туркияга йўл олган Дилшод Комилов ҳам «Андижон» сафини тўлдирди. Клуб расмий сайтида ёзилишича, 24 ёшли ҳимоячи трансфери бўйича олиб борилган музокара ижобий натижа берди ва иқтидорли футболчи «Андижон» ихтиёрига ўтди. 

Андижонликлар 31 январь куни Анталияда Руминиянинг «Чиксереда» клуби билан назорат ўйини ташкил этди ва унда ҳисоб очилмади.

«Андижон» - «Чиксереда» (Руминия) - 0:0 

«Андижон»: Игорь Литовка, Ислом Маматказин, Владимир Бубанья, Илҳом Алижонов, Абдувоҳид Ғуломов, Леван Арвеладзе, Муҳаммадкарим Тоиров, Нодари Кавтарадзе, Фарҳод Соҳибжонов, Суҳроб Бердиев, Бобур Фарҳодов.

Захирадан майдонга тушганлар: Элдор Адҳамов, Фарҳод Бекмуродов, Сардор Абдунабиев, Сардор Азимов, Дилшод Комилов, Шаҳбоз Эркинов, Ильдар Маматказин, Аҳмад Анваров, Абдураҳмон Комилов, Иззатилло Абдулҳақов, Илҳом Абдуғаниев.

 

«БУХОРО» 

Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган «Бухоро» 309 январь куни Россия Премьер-лигаси иштирокчиси «Ахмат» (Грозний)га қарши майдонга тушди. Ҳаким Фузайлов шогирдлари қизиқарли тус олган баҳснинг 60-дақиқасига қадар рақиб билан тенгма-тенг курашишди. Шундан сўнг аралаш таркиб майдонга туширилди ва Чеченистон клуби 5 дақиқа ичида 2та гол уриб, якунда ғалаба қозонди.

«Бухоро» - «Ахмат» (Россия) - 0:2 (0:0)

Голлар: Якуев (62), Конате (67).

«Бухоро»: Никола Стошич, Обид Жўрабоев, Аббос Отахонов, Жамолиддин Убайдуллаев, Дилшод Жўраев, Ихтиёр Тошпўлатов, Ҳумоюмирзо Иминов, Жасур Азимов, Файзулло Жуманқўзиев, Рустам Абдуҳамидов, Рўзимбой Аҳмедов.

Захирадан майдонга тушганлар: Жасур Ҳасанов, Миржалол Жумаев, Абдухолиқ Қурбонов, Руслан Кораев, Александр Касьян, Сирож Мелиев.

 

«ЛОКОМОТИВ»

2019 йилги мавсумдан буён «Локомотив» шарафини ҳимоя қилиб келган чап қанот ҳимоячиси Дилшод Комилов жамоа билан хайрлашди. У Туркияда «Локо» лагерини тарк этиб, «Андижон» йиғинига қўшилди. «Темирйўлчилар» матбуот хизмати бу хабарни эълон қилиш баробарида футболчига ўтган йиллар давомидаги ўйинлари учун клуб номидан миннатдорчилик билдирди. жамоа таркибига эса ҳужумчи Орифхўжа Абдухолиқов қўшилди. Темурхўжа Абдухолиқовнинг укаси ўтган мавсум «Қизилқум»да ўйнаганди. Бунга қадар эса «Оқ-тепа», «Нурафшон», «Зомин» ва «Турон» клубларида фаолият юритган. Орифхўжа айни пайт «Локомотив»нинг Туркияда давом этаётган машғулотларида иштирок этмоқда. У жумладан, сешанба куни «Монтана» (Болгария) билан бўлган назорат ўйинида бошланғич таркибга киритилди. Бу учрашувда «темирйўлчилар» аввалига гол қўйиб юбориб, кейин ҳисобни тенглаштиришди - 1:1. Гол муаллифи - тожикистонлик Рустам Соиров.

«Локомотив» - «Монтана» - 1:1 (1:1)

Голлар: Рустам Соиров (33) - Фудил Идрисс (12).

«Локомотив»: Абдумавлон Абдужалилов, Мақсудхўжа Аълохўжаев, Ислом Қобилов, Абдуллоҳ Йўлдошев, Маҳди Абдураимов, Шерзод Комилов, Орифхўжа Абдухолиқов, Рустам Соиров, Лазиз Мирзаев, Марат Бикмаев, Али Абдураҳмонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Рустам Нортожиев, Олег Зотеев, Жалолиддин Жумабоев, Жавоҳир Абдуалимов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов, Маъруф Жумаев, Санжар Қодирқулов, Анвар Алижонов, Шиме Жужул.

«ҚЎҚОН-1912»

Про лига баҳсларига изчил тайёргарлик кўраётган «Қўқон-1912» Фарғонада давом этаётган анъанавий «Ҳоким кубоги» турнирида қатнашмоқда. Клуб раҳбарияти кетган футболчилар ўрнини тажрибали ўйинчилар билан тўлдиришга ҳаракат қилмоқда. Айни кунларда Даврон Файзиев жамоаси машғулотларида Азамат Исроилов, Бобур Қосимов, Иқбол Маликжонов, Дониёр Исмоилов, Жамшид Ҳамидов, Мирзоҳид Жалилов, Муҳаммад Исаев, Ислом Исоқжонов каби футболчилар қатнашмоқдалар. Уларнинг таркибда қолиш-қолмасликлари машғулотларда мураббийлар штаби ишончини нечоғли қозонишларига боғлиқ, албатта.

 

«ШЎРТАН»

Ғузорликлар душанба куни пойтахтда «Қизилқум» билан ўйнаб, пенальтидан урилган тезкор гол туфайли мағлубиятни тан олишди. Асосийси «Шўртан» Суперлига иштирокчиси олдида чакки кўрингани йўқ. 

«Қизилқум» - «Шўртан» - 1:0 (1:0)

Гол: Ойбек Нурматов (9-пен.).

«Шўртан»: Ш.Абдураимов, Ж.Кабулов, У.Худойбердиев, А.Абдуллаев, Ҳ.Юнусов, А.Саримсоқов, Ж.Умаров, Ж.Сафаров Б.Сувонов, Ж.Ҳасанов, М.Зоиров. 

Захирадан майдонга тушганлар: Ш.Йўлдошев, А.Самариддинов, Т.Усмонов, Ф.Имомов, Ш.Нуриддинов, М.Муҳаммадалиев, Ч.Турсунқулов, М.Мирзамаҳмудов, Ш.Жўраев, Ш.Тожиев, С.Эшбоев. 

Клубларнинг расмий сайтларидаги  маълумотлардан ҳам фойдаланилди