Мавсумнинг қолган қисми учун тақвим режаси қандай?

Мавсумнинг қолган қисми учун тақвим режаси қандай?

ПФЛ мавсум-2024 тақвим режасини ўтган йилиёқ тасдиқлаганди. Фақат клублар август ойига белгиланган ўйинларни айнан қайси саналарда ўтказишини аниқлаш учун Ўзбекистон кубоги 1\4 финал босқичи қуръаси натижасини кутишга тўғри келди.

Куз ойлари тақвими эса Элит ОЧЛ ва ОЧЛ-2 мусобақаларига боғлиқ. Чунончи, ОФК миқёсидаги турнирлар гуруҳ босқичига 15-16-август кунлари қуръа ташланади.

Хўш, август ойида қандай режа ва ўзгаришлар бор? ПФЛ биринчи галда Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Париж Олимпиадасидаги иштирокини эътиборга олди тақвимни тасдиқлашда. Эътиборли томони, бунда масалага оптимистик руҳда ёндашилди, яъни термамизнинг 1\2 финалга қадар етиб бориши мумкинлиги инобатга олинди. Лига шунингдек, «Сурхон Арена» стадиони майдони ва унда алоҳида VAR хонасининг ишга тушиши масаласи катта эҳтимол билан август ойига қадар ҳал бўлмаслигини назардан қочирмади. Яна «Локомотив» ва «Пахтакор» стадионларини таъмирлаш зарурияти борлиги ҳам ҳисобга олинди. Бунда Самарқанд шаҳридаги «Динамо» стадионини фойдаланишга қайта топшириш масаласи муҳим аҳамият касб этди.

Аксар ҳолатларда 1та стадиондан икки клуб фойдаланаётгани инобатга олиниб, ўйинлар орасидаги танаффус ва майса парвариши масаласи ҳам эътиборсиз қолдирилмади. Хуллас, шу каби қатор сабаблар инобатга олиниб, август ойи учун режа ишлаб чиқилди. Лига бунда ҳар бир деталга эътибор қаратишга интилди. Демак, Суперлига иккинчи даврасини очиб берувчи 14-тур баҳслари 2 август куни бошланади. Умуман олганда, 8-ойда Суперлиганинг 4та тур ўйинлари бўлади. Ўзбекистон кубоги 1\4 финал баҳслари ҳам августга қўйилди.

СУПЕРЛИГА

14-ТУР

2 август (жума)

«ҚИЗИЛҚУМ» - «БУНЁДКОР»

3 август (шанба)

«АНДИЖОН» - ОКМК 

«ДИНАМО» - «НАВБАҲОР»

4 август (якшанба)

«МЕТАЛЛУРГ» - «ЛОКОМОТИВ»

20 август (сешанба)

«НЕФТЧИ» - «СЎҒДИЁНА» 

«ОЛИМПИК» - «НАСАФ»

22 август (пайшанба)

«ПАХТАКОР» - «СУРХОН»

 

15-ТУР

9 август (жума)

«ЛОКОМОТИВ» - «ОЛИМПИК» 

10 август (шанба)

«НЕФТЧИ» - «ДИНАМО»

«НАСАФ» - «ПАХТАКОР» 

11 август (якшанба)

«СЎҒДИЁНА» - «МЕТАЛЛУРГ» 

«БУНЁДКОР» - «АНДИЖОН»

12 август (душанба)

ОКМК - «НАВБАҲОР»

«СУРХОН» - «ҚИЗИЛҚУМ»

16-ТУР

15 август (пайшанба)

«МЕТАЛЛУРГ» - «НЕФТЧИ»

«ОЛИМПИК» - «СЎҒДИЁНА»

16 август (жума)

«ДИНАМО» - ОКМК

«ҚИЗИЛҚУМ» - «НАСАФ»

18 август (якшанба)

«АНДИЖОН» -  «СУРХОН»

«ПАХТАКОР» - «ЛОКОМОТИВ»

19 август (душанба)

«НАВБАҲОР» - «БУНЁДКОР»

17-ТУР

23 август (жума)

«МЕТАЛЛУРГ» - «ДИНАМО»

«ЛОКОМОТИВ» - «ҚИЗИЛҚУМ» 

24 август (шанба)

«НЕФТЧИ» - «ОЛИМПИК»

25 август (якшанба)

«БУНЁДКОР» - ОКМК

«НАСАФ» - «АНДИЖОН»

26 август (душанба)

«СЎҒДИЁНА» - «ПАХТАКОР» 

«СУРХОН» -«НАВБАҲОР» 

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ

1\4 ФИНАЛ 

6 август (сешанба)

«СУРХОН» — «ХОРАЗМ»

7 август (чоршанба)

«СЎҒДИЁНА» — «НАВБАҲОР»

«ҚИЗИЛҚУМ» — «АНДИЖОН»

15 август (пайшанба)

 «БУНЁДКОР» — «ПАХТАКОР»

 АЙТГАНЧА...

ПФЛ 8 январь куни «Локомотив» стадиони мавсумнинг иккинчи ярмидан Суперлига учрашувларини қабул қилолмаслигини маълум қилганди. Айни вақт арена прожекторлари, техник зоналари, майдоннинг дренаж ва суғориш тизими, майсасини янгилаш зарурияти вужудга келган. Шундан келиб чиқиб, «Локомотив» мавсумнинг қолган қисмидаги уй учрашувларини «Бун­ёдкор» стадионида ўтказади.