Мбаппе кўнмаса сотилади!

Мбаппе кўнмаса сотилади!

Килиан Мбаппе яқин ойларда «ПСЖ» билан шартномасини узайтириш ёки узайтирмаслик борасида қарор қабул қилиши керак.

L’Équipe нашри хабарига кўра, ҳужумчининг парижликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. У яна бир мавсумга узайтириш имкониятига эга ва Мбаппе уни фаоллаштириш ёки фаоллаштирмаслигини кейинги тўрт ой ичида ҳал қилиши керак. Агар шундай бўладиган бўлса, унинг «ПСЖ» билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар узайтирилади. Яқин ҳафталарда «ПСЖ» раҳбарлари Мбаппени қолишга ишонтириш учун ҳамма нарсани қиладилар. Агар Килиан шартномани узайтирмаса, «ПСЖ» уни келажакда текинга йщқотмаслик учун 2023 йилнинг ёзида сотишга мажбур бўлади. Қайд этилишича, «ПСЖ» бошлиқларининг устувор вазифаси сифатида Лионель Месси билан янги шартнома борасида мулоқот қилишдан кўра, Мбаппе билан музокаралар олиб бориш муҳимроқ. Жорий мавсумда 24 ёшли ҳужумчи «ПСЖ» сафида барча турнирлар доирасида 29та ўйинда майдонга тушиб, 29та гол урди ва 7та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.