Мбаппе тақдимоти санаси маълум

Мбаппе тақдимоти санаси маълум

Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти жорий мавсумда «ПСЖ» билан шартномаси муддати тугайдиган ҳужумчи Килиан Мбаппенинг тақдимот маросимини ташкил этиш санасини кўриб чиқмоқда.

Тақдимот маросими «Лос Бланкос»нинг уй стадиони, «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтади. Marca хабарига кўра, агар Мбаппе «ПСЖ» ёки «Реал Мадрид» таркибида 1 июнь куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финалига чиқса, у ҳолда ҳужумчи тақдимоти 3 июндан 6 июнгача бўлиб ўтади, шундан сўнг у Франция терма жамоаси жойлашган жойга Еврода иштирок этиш учун боради. «ПСЖ» ҳам, «Реал» ҳам Чемпионлар Лигаси финалига чиқа олмаса, Мбаппенинг тақдимоти 30 ёки 31 май кунлари бўлиб ўтади. Таъкидланишича, футболчини 28 ёки 29 май кунлари «Сантьяго Бернабеу»да тақдим этиш мумкин эмас, чунки ўша кунларда америкалик хонанда Тейлор Свифтнинг концертлари бўлиб ўтади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.