Менди «Юве» нишонида

Менди «Юве» нишонида

Лондоннинг «Челси» клуби дарвозабони Эдуард Менди Англия Премьер-лигасини тарк этиб, Италия футболида ўзини синаб кўриши мумкин.

Fichajes журналистларининг ёзишича, африкалик дарвозабон хизматларига Туриннинг «Ювентус» клуби қизиқмоқда. «Кекса синьора» Мендининг Лондон клубидаги ҳозирги мавқеидан унумли фойдаланмоқчи, чунки у Грэм Поттер тайинланганидан бери кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. 30 ёшли сенегалликнинг «аристократлар» билан шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Transfermarkt портали унинг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда Эдуард АПЛда 9та ўйин ўтказиб, 12та гол ўтказиб юборди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.