Месси кетсин!...

Месси кетсин!...

Ҳужум чизиғида Лионель Месси, Неймар ва Килиан Мбаппе сингари жаҳон даражасидаги юлдузларни жамлаган «ПСЖ» Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганини парижлик мухлислар ҳазм қила олмаяпти.

MundoDeportivo нашри хабарига кўра, «ПСЖ» мухлисларига Лионель Месси ёқмай қолди. Улар аргентиналик юлдуздан жамоани тарк этишни талаб қилмоқчи.

«Биз Мессига ҳуштакбозлик қиламиз. У жуда кўп маош оляпти, лекин майдондаги ҳаракатлари буни оқлаётгани йўқ. Биз унинг жамоада қолишини истамаймиз», - деди ашаддий мухлислардан бири. 35 ёшли футболчи «ПСЖ»да 2021 йилдан бери тўп тепмоқда. Айрим манбаларда Лео ҳар мавсум учун 38 миллион евро олаётгани келтирилган. Жаҳон чемпионининг парижликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Ҳозир томонлар янги келишув бўйича музокара ўтказмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.