Мессида яна бир рекорд!

Мессида яна бир рекорд!

Жаҳон футболида Килиан Мбаппе, Жуд Беллингем, Эрлинг Холанд каби янги юлдузлар порламоқда.

Табиий равишда уларнинг трансфер нархи ҳам мунтазам кўтарилиб боряпти. Яқин ўтмишнинг энг ёрқин юлдузлари ҳисобланган Лионель Месси ва Криштиану Роналду Европа майдонларини  янги авлод вакилларига бўшатиб беришди. Ҳозир ёши ўтиб қолган бу футболчилар янги юлдузлар билан рақобатлаша олмайди. Шунга қарамай, Лионель Месси АҚШга кўчиб ўтганидан кейин МЛС тарихидаги энг қимматбаҳо ўйинчи сифатида қайд этилди. Аргентиналик юлдузнинг трансфер нархи 35 миллион еврони ташкил этмоқда ва бу уммонортида энг катта кўрсаткич ҳисобланади. Манбанинг таъкидлашича, профессионал фаолияти давомида АҚШ чемпионатида Тьерри Анри, Златан Ибрагимович ва Дэвид Бекхэм каби юлдузлар ўйнаган. Бироқ, уларнинг ҳеч бири МЛСга келган вақтда уларнинг трансфер нархи Мессиникичалик қийматга эга бўлмаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.