Миллий термамиз ФИФА рейтингида 60-ўринга кўтарилди
Одатдагидек ФИФА миллий термаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
"Навбаҳор" ҳамда "Бухоро" ўртасидаги Суперлиганинг қолдирилган 8-тур ўйинидан (1:0) сўнг меҳмон жамоа устози Улуғбек Бакаев қуйидагича ўз тассуротлари биланг ўртоқлашди.
- Бугун турли вазифалар учун курашаётган икки жамоа ўйинига гувоҳ бўлдик. “Навбаҳор” чемпионлик учун курашаётган бўлса, биз лигада қолиш учун курашаяпмиз. Жамоалар орасидаги тафовут ҳозирча шундай. Шунга қарамай, ўйин тенг курашлар остида кечди дейиш мумкин. Рақиб тўпга эгалик қилишда, стандар вазиятларда устунроқ ўйнади. Аммо, бизда ҳам этарлича имкониятлар бўлди. Аммо, гол кирита олмадик. Рақиб эса, имкониятидан фойдаланди ва гол урди. Бу ғалаба билан уларни табриклайман. “Навбаҳор” кейинроқ халқаро мусобақада ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Уларга ушбу мусобақада ҳам омад тилайман.
- Об-ҳаво ҳарорати иссиқроқлиги сабаб айрим ўйинчиларимизда чарчоқ аломатлари сезилди. Марказий ҳимоячимиз ва Александр Касян айнан шунинг учун алмаштирилди. Вақтни атайин чўзиш ҳақида кўрсатма бўлмаган. Биз аксинча дарвозабонимизга тўпни тезроқ ўйинга киритиш кераклигини айтиб турдик.
- Норхонов маҳоратли ва тажрибали ҳужумчи. Унинг кучли томонлари кўп. Балки, “Навбаҳор”да адаптация жараёни қийинроқ кечгандир…
- Очиғини айтайлик, “Навбаҳор”нинг барча чизиқларида савияли футболчилар тўп тепади. Ҳимояда ҳам, ярим ҳимоя ва ҳужумда ҳам. Қолаверса, жамоа уйида ўйнаганда психологик устунлик улар томонда бўлади. Бугун рақиб ушбу имкониятларидан фойдалана олди.
Одатдагидек ФИФА миллий термаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Парагвайдаги футбол учрашувида даҳшатли ҳолат юз берди.
«Реал» ёзда ҳужумкор футболчилар - Килиан Мбаппе ва Эндрикни қўлга киритганига қарамай, бошқа позицияларда муаммоларга дуч келмоқда.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789