«Мидлсбро» Кэррик билан келишиб олди

«Мидлсбро» Кэррик билан келишиб олди

«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси ва мураббийи Майкл Кэррик тез орада мураббийлик фаолиятига қайтади.

Sky Sports хабарига кўра, англиялик мутахассис Чемпионшип иштирокчиси «Мидлсбро»ни бошқаради. Томонлар келишувга эришган ва клуб тез орада Кэррикни бош мураббий сифатида эълон қилади. Майкл Кэррик ўтган мавсум Оле-Гуннар Сульшер истеъфосидан кейин «МЮ» бош мураббийи вазифасини бажарувчи сифатида қисқа муддат фаолият олиб борган эди. Маълумот учун, 41 ёшли собиқ футболчи 2006-2018 йиллар давомида «МЮ»да тўп сурган. 2019-2021 йилларда эса Сульшернинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.