Лукас Моура «Тоттенхэм»дан кетади

Лукас Моура «Тоттенхэм»дан кетади

«Тоттенхэм» клубини мавсум якунида тарк этадиган дастлабки футболчи маълум бўлди.

Лондон клуби расмий сайти жамоанинг бразилиялик яримҳимоячиси Лукас Моура мавсум якунига етгач, жамоа билан хайрлашишини расман эълон қилди. 30 ёшли вингер 2017 йилда «ПСЖ»дан Лондон клубига кўчиб ўтгач, 6 мавсум давомида жамоа шарафини ҳимоя қилди. У 2018/19 йилги мавсумда «Тоттенхэм» билан Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб бориб, «Ливерпул»га мағлуб бўлганди. Моура жорий мавсум АПЛда 13 ўйинда майдонга тушган бўлса, ЕЧЛда 3та баҳс ўтказди. Бу ўйинларда самарадорлик кўрсатмади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.