Sky Sports нашрининг хабар беришича, жамоа аъзоларига собиқ футболчининг улар билан мулоқот қилиш услуби ёқади ва Нистелройни Аморим билан футболчилар ўртасида «боғловчи ҳалқа» бўлиб қолишига умид қилишмоқда. Жамоа раҳбарияти ва асосий жамоанинг барча ходимлари ҳам нидерландиялик мутахассисни қадрлайди. Ҳозирча Аморимнинг ёрдамчи мураббийлари ҳақида аниқ қарор қабул қилинмаган. Бироқ, у «Спортинг»даги бешта ҳамкасбини, шу жумладан ёрдамчилари Карлос Фернандес, Аделио Кандидо ва Эммануэл Феррони жалб қилмоқчи. Тен Хагнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган ван Нистелройнинг қандай лавозимни эгаллаши ҳозирча номаълум. Маълумот учун, Аморим 11 ноябрдан янги жамоасида иш бошлайди.