Микаутадзенинг бир ўзи топ-термалардан устун...

Микаутадзенинг бир ўзи топ-термалардан устун...

Евро-2024 гуруҳ босқичининг энг асосий кутилмаган ҳолатларидан бири - Грузия миллий жамоаси ҳужумчиси Жорж Микаутадзе гол уриш борасида топ-терма жамоаларни ортда қолдирганди.

Чемпионат кашфиётларидан бири гуруҳ раундининг 3та ўйинида ҳам 1тадан гол муаллифига айланди (2таси пенальтидан) ва бу борада ҳужумкорлиги билан танилган Англия, Франция, Бельгия, Дания каби миллий  жамоалар (2тадан гол)ни ортда қолдирди. Қойилмисиз?

Энди асли ҳуқуқий жиҳатдан «Аякс»га тегишли, якунланган мавсум эса Франциянинг «Мец» клубида ижара муддатини ўтаган грузиялик футболчи ва топ-миллий жамоалар трансфер нархидаги фарққа бир эътибор қаратинг: 

Жорж Микаутадзе - 15 млн. евро

Англия термаси - 1,52 млрд. евро

Франция термаси - 1,23 млрд. евро

Бельгия термаси - 584 млн. евро

Дания термаси - 415 млн. евро

Хуллас, Transfermarkt портали маълумотига кўра, Микаутадзе Англия миллий жамоасининг бутун таркибига кўра, 100 баравардан ҳам арзонроқ. Тўғри, Микаутадзенинг гуруҳ босқичидаги голлар сони бўйича бутун Анг­лия, Франция, Бельгия ва Дания термаларини ортда қолдиргани нисбий характерга эга. Зеро, бунақаси ҳар бир йирик турнирда кузатилиши мумкин. Лекин тан олайлик, Жорж ўз самарадорлиги билан Евро-2024 гуруҳ раундига чиройли статистика тақдим этди. 

Факт. Жорж Микаутадзе Европа чемпионати тарихида гуруҳ босқичи доирасидаги 3та ўйинда ҳам гол урган 9-футболчи бўлди. Бунга қадар Мишель Платини (Франция, Евро-84), Алан Ширер (Англия, Евро-96), Хрис­то Стоичков (Болгария, Евро-96), Саво Милошевич (Югославия, Евро-2000), Рууд ван Нистелрой (Нидерландия, Евро-2004), Милан Барош (Чехия, Евро-2004), Гарет Бэйл (Уэльс, Евро-2016) ва Криштиану Роналду (Португалия, Евро-2020) шундай натижага эришишганди.
****
Айтганча, Евро-2024 дебютанти Грузия термаси ("Мец"/Франция)нинг ҳужумчиси 23 ёшли Жорж Микаутадзе  (Евро-2024 гуруҳ босқичининг тўпурари-  3 та гол ва 1 та ассист) нинг ажойиб ўйинларидан сўнг "Ми" билан бошланувчи фамилиядаги футболчиларни трансфер нархларига қаранг... 
mik-gr.jpg