«Милан» мавсумни молиявий томондан фойда билан якунлади

«Милан» мавсумни молиявий томондан фойда билан якунлади

«Милан» 2022/23 йилги мавсум бўйича молиявий ҳисоботини маълум қилди.

Клуб тарихида биринчи марта даромад 400 млн евродан ошди — 404,5 млн. Бу аввалгисидан 106,9 миллионга кўп.

Соф фойда 6,1 млн еврони ташкил этди. Охирги бор 2006 йили даромад харажатлардан кўп бўлганди. 

Қайд этилишича, ижобий натижа тижорий даромад ва ҳомийлик (+44,4 млн евро), телевидение ҳуқуқларини сотишдан тушган даромаднинг ортиши (+41,8 млн евро), чипталар ва абонентлар (+40 3 млн евро) ошиши билан боғлиқ. 

Шунингдек, клуб трансфер бозорида ўтган йилга нисбатан 50,5 млн евро кўпроқ даромад олди.