Милитао жароҳат олди

Милитао жароҳат олди

Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Эдер Милитао Бразилия терма жамоаси сафида жароҳат олди.

26 ёшли футболчи мушаклари шикастлангани учун жамоани тарк этди. У ЖЧ-2026 саралашида «пентакампеонлар»нинг сентябрдаги иккала ўйинини ҳам ўтказиб юборади. Журналист Марио Кортежананинг айтишича, марказий ҳимоячининг тикланиши тахминан 10-15 кун давом этади. Шу тариқа, бразилиялик футболчининг Ла Лиганинг навбатдаги «Реал Сосьедад»га қарши ўйинида (14 сентябрь) майдонга тушиши даргумон, шунингдек, Чемпионлар лигаси асосий босқичининг 1-тури доирасида Германиянинг «Штутгарт» (17 сентябрь) клуби билан ўйиндан четда қолиб кетиш хавфи бор. Жорий мавсумда Эдер Милитао Карло Анчелотти жамоасида 5та ўйин ўтказишга муваффақ бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.