Миллий термамизнинг КХДР ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркиби эълон қилинди

Миллий термамизнинг КХДР ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасида биринчи ва иккинчи тур ўйинларига таркибни эълон қилди.

Маълум муддатдан сўнг Ҳожиакбар Алижонов, Акмал Мозговой ва Жасур Яхшибоев каби футболчилар яна таркибга жалб этилди. 

 Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов («Фулад», Эрон), Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Ботирали Эргашев («Нефтчи»);

Ҳимоячилар: Умар Эшмуродов («Селангор» Малайзия), Рустам Ашурматов («Рубин», Россия), Ҳусниддин Алиқулов («Ризеспор», Туркия), Абдуқодир Ҳусанов («Ланс», Франция), Фаррух Сайфиев («Навбаҳор»), Муҳаммадқодир Ҳамралиев («Пахтакор»), Шерзод Насруллаев («Насаф»), Абдулла Абдуллаев («Пахтакор»), Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»); 

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров («Кайсериспор», Туркия), Ҳожимат Эркинов («Ал Ваҳда», БАА), Жамшид Искандеров («Навбаҳор»), Аббос Файзуллаев (ЦСКА, Россия), Одил Ҳамробеков («Навбаҳор»), Акмал Мозговой («Насаф»), Азиз Турғунбоев («Сивасспор», Туркия), Остон Ўрунов («Персеполис», Эрон), Жалолиддин Машарипов («Истиқлол», Эрон), Жасур Яхшибоев («Ордабаси», Қозоғистон);

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Рома», Италия), Азизбек Амонов («Нефтчи»), Бобур Абдухолиқов («Насаф»).

Ўзбекистон 5 сентябр куни КХДРни қабул қилса, 10 сентябрда Қирғизистон меҳмони бўлади.