Сречко Катанец шогирдлари 16 ноябрь куни қўшни Қозоғистонга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушса, 20 ноябрда Россияга қарши баҳс ўтказилади. ЎФА матбуот хизмати ушбу ўйинлар учун таклиф этилган 26 футболчидан иборат рўйхатни эълон қилди. Демак,
Дарвозабонлар — Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев (АГМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")
Ҳимоячилар —Рустам Ашурматов ("Навбаҳор"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Алибек Давронов ("Насаф"), Умар Эшмуродов ("Насаф"), Абдулла Абдуллаев (АГМК), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Дилшод Саитов ("Насаф")
Ярим ҳимоячилар — Одил ҲАмробеков ("Пахтакор"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Отабек Шукуров ("Карагюмрук", Туркия), Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Жалолиддин Машарипов ("Ал Насср", Саудия Арабистони), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор"), Ҳожимат ЭРкинов ("Торпедо", Россия), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Остон Ўрунов (клубсиз), Русланбек Жиянов ("Олимпик")
Ҳужумчилар — Элдор Шомуродов ("Рома", Италия), Игорь Сергеев ("Тобол", Қозоғистон), Бобир Абдихолиқов ("Энергетик-БГУ", Беларусь)
Эътиборлиси, узоқ муддатдан кейин Бобур Абдухолиқов ҳам ниҳоят миллий жамоадан чақирув олган. «Энергетик-БГУ» ҳужумчиси Беларус Олий лигасида тўпурарлик қилмоқда.
Шунингдек, Элдор Шомуродов ҳам миллий жамоа сафига келадиган бўлди. «Рома» клуби ЖЧ-2022 пайтда Японияда ўртоқлик ўйинлар ўтказади, бу пайтда ўз футболчисини миллий жамоага қўйиб юбормаслиги ҳам мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоасининг Қозоғистонга қарши учрашуви 16 ноябрь куни соат 18:00 да «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
***
Айтганча, Қозоғистон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси ҳам маълум қилинди. Мамлакат футбол федерациясининг прасмий сайтида билдирилишича, Қозоғистонликлар Ўзбекистонга қуйидаги футболчилар билан келади:
Дарвозабонлар: Игорь Шацкий ("Шахтер"), Данил Устименко ("Кайрат"), Александр Заруцкий ("Астана")
Ҳимоячилар: Сергей Малий, Александр Марочкин, Багдат Каиров (барчаси – "Тобол"), Абзал Бейсебеков, Михаил Габышев, Тимур Досмагамбетов (барчаси – "Астана"), Темирлан Ерланов, Дмитрий Шомко (иккиси – "Актобе"), Султанбек Астанов ("Қайрат"), Нуралы Алип ("Зенит", Россия)
Ярим ҳимоячилар: Рамазан Оразов, Максим Самородов (иккиси – "Актобе"), Асхат Тагиберген ("Тобол"), Аслан Дарабаев, Исламбек Куат (иккиси – "Астана"), Бахтиёр Зайнутдинов (ЦСКА, Россия), Эльхан Астанов ("Ордабаси"), Бауыржан Исламхан (клубсиз)
Ҳужумчилар: Абат Аймбетов ("Астана"), Абилайхан Жумабек ("Тараз"), Айбар Жаксиликов ("Тобол"), Артур Шушеначев ("Қайрат")
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон термаси 19 ноябрь куни Абу-Дабида БААга қарши баҳс юритади.