Минг сўз ўрнига шунчаки, «Қайтдим»

Минг сўз ўрнига шунчаки, «Қайтдим»

Жейдон Санчонинг фаолияти тўлиқ 180 даражага айланди: англиялик ярим ҳимоячи Дортмунд «Боруссия»сига қайтди.

Иқтидорли футболчи «МЮ»да бош мураббий Эрик тен Хаг билан ҳеч чиқишолмаганини ўйласак, Бундеслигага қайтиш унинг учун яхши вариант ҳисобланади. Келишув ўз-ўзидан жарангдор ва «Дортмунд» спорт тарихидаги буюк лаҳзага ишора қилувчи эълон билан эътиборни янада кучайтирди.

I~m back от («Қайтдим») - Бу афсонавий Майкл Жорданнинг сўзи. У бейсболдан кейин баскетболга қайтганида, шу иборани ишлатган эди. Дортмундликлар Жейдон Санчо трансферини эълон қилишдан олдин ижтимоий тармоқларда қисқача маълумот беришди: «Бугун Жейдон Санчо келажак режаларига доир саволга оддий жавоб қайтарди: «Қайтдим». Бу спорт тарихидаги энг машҳур матбуот-релизига ишора. Эслатма, Майкл Жордан 1995 йили 1,5 йиллик танаффусдан кейин баскетболга қайтганди. Кейин МБА офисига лўнда факс келган: «Қайтим». Эътиборли факт: Жордан қайтганидан атиги 10 кун ўтгач, жаҳон асосий спорт аренаси - «Мэдисон Сквер Гарден»даги ўйинда 55 очко тўплаганди. 

Майкл Жорданнинг ибораси футболда кенг қўлланилмоқда. Жумладан, 39 ёшли Жермейн Дефо «Сандерленд» сафига шу тариқа қайтганди. Энди эса 23 ёшли Жейдон Санчо ҳам шу аснода таништирилди. Ёзгача мўлжалланган ижара келишуви бўйича Германия клуби 4 миллион евро тўлайди. Шунингдек, футболчи маошининг бир қисмини ҳам ўз зиммасига олади. Шарномада трансферни тўлиқ сотиб олиш бўйича банд йўқ. Табиийки, «Боруссия» Санчо тезроқ аввалги ҳолатига қайтишидан умидвор. «Қайтдим» ибораси танлангани бежиз эмас, албатта.

Жейдон Санчо амалда «Боруссия»га қайтишини самарали узатма билан нишонлади. «МЮ»да 26 августдан буён бирор марта майдонга тушмаган вингер Бундеслига 17-туридан ўрин олган «Дармштадт»га қарши ўйин (3:0)нинг 55-дақиқасида захирадан майдонга тушди ва 77-дақиқада Марко Ройс голига ассистентлик қилди. Англиялик футболчи 2017-2021 йиллар оралиғида «Боруссия» шарафини ҳимоя қилган. У жумладан, Бундеслига-2022/2023нинг 26та ўйинида 8та гол ва 11та ассист қайд этганди.