Миржалол Қосимовнинг собиқ жамоадоши Грузия президенти бўлди

Миржалол Қосимовнинг собиқ жамоадоши Грузия президенти бўлди

Собиқ футболчи Михаил Кавелашвили Грузиянинг янги президенти этиб сайланди. У Миржалол Қосимов билан битта жамоада тўп сурган.

Президентлик сайловида «Грузия орзуси» партиясидан номзод бўлган Кавелашвили президентликка ягона номзод эди.

Кавелашвили футболчилик фаолиятини Тбилисининг «Локомотив» жамоасида бошлаган. 1995 йилда у «Спартак-Алания» клубига қўшилиб, Россия чемпионига айланган. Ўша мавсумда собиқ ҳужумчи «Алания» сафида Миржалол Қосимов билан бирга тўп сурган.

Шунингдек, у «Динамо Тбилиси», «Манчестер Сити», «Грассхоппер», «Цюрих», «Люцерн», «Сьон» ва «Базел» клубларида ҳам тўп сурган.

Маълумот учун, Михаил Кавелашвили Грузия миллий жамоаси сафида 46 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.