АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Германия футболида катта из қолдирган со-биқ ярим ҳимоячи Михаэль Баллак яқин ўтмишда бир мавсумнинг ўзида 4та финалда омадсизликка учраган.
Дейлик, у ЖЧ финали олдидан дисквалификацияга мубтало бўлган ва ЧЛ-нинг энг баҳсли кечаларидан би-ри марказида қолганди. Лекин Михаэль FourFourTwo нашрига берган интервьюсида фаолиятидан асло ўксинмаслигини таъкидлади. Бинобарин, «Байер», «Бавария», «Кайзерслаутерн» ва «Челси» клубларида тўп сурган Баллак катта муваффақиятларга ҳам эришган, албатта...
- 1998 йили камтарин «Кайзерслаутерн» билан чемпионликни нишонлагансиз. Бу Бундеслига тарихидаги энг катта шов-шувми?
- Ҳа, ақлга сиғмас кўтарилиш. Ҳар ҳолда, Бундеслигага чиққани билан илк мавсумдаёқ чемпион бўлган бошқа клубни билмайман. Шубҳасиз, бу рекорд узоқ вақт сақланиб қолади. Эсимда, ўша мавсумнинг биринчи ўйинида «Бавария»ни енгганимиздан кейин барчамизда ишонч ҳисси ошганди: «Бу ерда нимадир қила оламиз». Мураббий Отто Рехагель бутун шаҳарни клуб ажойиб ишга қодир эканлигига ишонтирди, футболчиларни ҳам. Айтганча, Юрген Клопп «Ливерпул»да айнан шу ишни такрорлади. Отто бир сўзни тез-тез айтарди: «Уйга бор, телематнни ёқ, турнир жадвалига қара, кейин мириқиб ухла». Шу арзимас сўзлари бизга мислсиз ишонч бағишларди.
- Мавсум-2001/2002да «Байер» билан «требл» қайд этишга жуда яқин келган, аммо якунда ҳеч вақосиз қолгандинглар. Зиданнинг ўша машҳур зарбаси сизга ҳозир ҳам тинчлик бермаса керак...
-Йўқ, энди ўша зарбани тушда кўрмаяпман. Карантин пайти телевизорда классик ўйинларни қўйишди, уларни томоша қилдим. Муҳими, бу ёқимли хотираларни қайтарди. Ўшанда ажойиб жамоа шаклланганди, ҳа, чемпионлик насиб этмади, ваҳоланки, «Байер» етарли даражада кучли эди. Нима дердим, футболда баъзан шундай бўлади. Яна бир томони, 3 йиллик «изтироб»дан кейин Леверкузендан кетгандим, бошқа чора қолмаганди.
- 2001 йил. Бундестим Англия термасига 1:5 ҳисобида ютқазган, кейин ЖЧ-2002 финал босқичига чиққанди, барибир... Қанақасига?
- Чиндан ҳам, саралашда ўзимизга ўхшамагандик - 1:5дан ташқари, охирги ўйинда, боз устига, ўз уйимизда Финляндия термасини енголмаганмиз. Ваҳоланки, ЖЧга бориш учун ғалаба қозонишимиз талаб этиларди, бироқ 0:0... Қолаверса, Англия термасининг греклар билан ўйиннинг сўнгги сонияларида гол ургани ҳам панд берганди. Муҳими, «плей-офф»да мақсадга эришдик. Ўшанда катта босим борлигига қарамай, Украина термасига қарши икки ўйинда ҳам гол ургандим.
- Агар дисквалификацияга учрамаганингизда, Германия термаси ЖЧ-2002 финалида ғалаба қозонармиди?
- Мундиалда ҳам гол уришда давом этдим. Хусусан, чорак ва ярим финал ўйинларида ғалаба голларига муаллифлик қилдим. Бундай тезлик олган пайт ҳал қилувчи ўйинни ўтказиб юбориш аламли эди. Лекин «Майдонга тушганимда, ғалаба қозонардик», дейишимдан маъно йўқ. Зеро, финалгача сифатли ишладик ва эҳтимолки, энг яхши ўйинимиз айнан ҳал қилувчи баҳсга тўғри келгандир. Қолаверса, Германия стандартлари бўйича ўша йилги Бундестим энг яхшиси эмасди, шунинг учунми, биздан ҳеч ким финалга чиқишни кутмаган.
- «Бавария»даги 4 мавсумдан кейин, 2006 йили «МЮ» эмас, «Челси»ни танладингиз. Бунда Жозе Моуриньо роль ўйнаганмиди?
- Моуриньони таърифлашим шарт эмас. Чиндан ҳам, агар ўзи хоҳласа, ҳар қандай футболчига таъсир кўрсата оларди. Қисқаси, ўша пайт чорловидан бош тортиш осон эмасди. Яна бир томони, «Челси» эндигина иккинчи чемпионликни нишонлаган, таркибида 6-7та терма жамоа сардорлари йиғилишганди. Шунингдек, 29 ёшда оилам билан Лондонга кўчиб ўтиш жозибали кўринганди. Тўғри, «Челси»га ЧЛда ғалаба қозониш илинжида борганман. Чунки у ўша вақт Англиянинг энг кучли клубидек туюлганди.
- Сизни «Барселона» ва «Реал»га ҳам «боғлашган». Испанияда ўйнаб кўрмаганингиздан афсусланмайсизми?
- Йўқ, надомат чекадиганлар тоифасидан эмасман. Муайян қарорга келдимми, тамом, унинг тўғрилигига 100 фоиз ишонаман. Ҳаттоки, бошқалари минг чандон яхшироқ бўлса ҳам. Ким билсин, «Барселона» ёки «Реал»да ишларим янада юришармиди...? Аммо АПЛда ўйнаш имкониятини қўлдан чиқаришни истамадим. Агар вақт орқага қайтарилса ҳам, яна шу йўлдан борардим. Қисқаси, ишонч билан айтаман - ўшанда танловдан адашмаганман.
- Моуриньо билан муносабатингиз қандай эди? Германияда жарроҳлик амалиётини ўтаганингиздан сўнг унинг клуб раҳбарияти олдига шартномангизни бекор қилиш талабини қўйгани ростми?
- Футболда мураббий билан муносабат жуда муҳим, албатта. Моуриньо билан биринчи учрашувдан кейин уйга қайтгач, унинг учун ўйнашни хоҳлаётганимни тушундим. Ҳа, Жозе баъзида ўз қарорлари билан ҳаммани ақлдан оздирарди, лекин қобилиятимга ҳамиша муносиб баҳо берган. Дейлик, ҳеч қачон ўртамизда узоқ муддатли муаммо юзага келмаган, чунки бир-биримизга ишонардик.
- Тўйингизда қўшиқ куйлаган Элтон Жон сизни «Уотфорд»га олиб ўтишга уринган экан...
- Тўй маросимига келгани ва қўшиқ айтгани рост. Элтоннинг катта мухлис эканлигини билардим ва таклифимга осонгина рози бўлди. Лекин «Уотфорд» ҳақида гап ҳам очилмаган, чунки у «Челси»ни қанчалик севишимдан хабардор эди.
- 2010 йили «Челси»дан кетдингиз. Ихтиёр ўзингизда бўлганида, узоқроқ муддат қолишни хоҳлармидингиз?
- 4 йиллик шартнома якунида 33 ёшда эдим. Клубнинг фахрий футболчи билан 1 йилдан каттароқ муддатга шартнома тузмаслик қарорини тўғри тушундим. Аксинча, бундан хурсанд бўлдим ҳам. Чунки Леверкузенга қайтиш имконияти туғилганди. Ҳа, ўтмишга назар ташласак, «Челси»дан кетишим хато бўлди. Лекин 1 йилдан кейин нималар рўй беришини ҳеч қачон билолмайсан. Қолаверса, «Челси»даги охирги мавсум якунида жароҳатландим. Эҳтимол, клуб шунинг таъсири ва олдинги жароҳатларимни ҳисобга олиб, мени яна 1 йил олиб қолиш масаласида иккилангандир…
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789