Модрич араблар таклифини рад этди

Модрич араблар таклифини рад этди

«Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг кейинги мавсумдаги тақдири ҳамон маълум эмас.

Журналист Томас Гонсалеснинг ёзишича, хорватиялик футболчи Саудия Арабистони клубидан тушган йиллик 30 миллион евро маошли таклифни рад этган. У оиласи билан Мадридда қолишни истамоқда. Қайд этилишича, Модрич «Реал» раҳбариятидан келишувни узайтириш таклифини кутмоқда. Клуб президенти Флорентино Перес эса сентябрда 38 ёшга тўладиган ярим ҳимоячи Хорватия миллий жамоасидаги фаолиятини якунламагани боис, мавсум якунига яқин бу борада аниқ қарорга келмоқчи. Аввалроқ, Саудиянинг «Ал-Наср» клуби Лука Модрични ўз сафига қўшиб олишга қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Маълумот учун, Модрич 2012 йилдан буён Мадрид клубида тўп суриб келмоқда. У 307 ўйинда майдонга тушиб, 25та гол муаллифига айланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.