Модричнинг қарори қатъий...

Модричнинг қарори қатъий...

Лука Модрич Саудия Арабистони клубидан навбатдаги катта маошли таклиф олган бўлса-да, фикридан қайтмаяпти.

Marca хабарига кўра, «Реал» ярим ҳимоячисига Саудиянинг «Ал-Аҳли» клуби йиллик 80 миллион евро маошли таклиф берган. Шунга қарамай, 37 ёшли хорватиялик ярим ҳимоячи Мадрид клубида қолишни афзал билмоқда. Лука фаолиятини «Реал»да якунлашни истамоқда. Модрич «Реал» билан ҳозирча янги шартномани имзоламаган бўлса-да, футболчи Миллатлар Лигасидан клуб ихтиёрига қайтгач, мадридликлар билан бир йиллик янги келишувни имзолаши кутилмоқда. 37 ёшли хавбек жорий мавсум Ла Лигада 33 ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган. Маълумот учун, Жидданинг «Ал-Аҳли» клуби 1-Лигада 1-ўринни қўлга киритиб, янги мавсумни Саудия Арабистони юқори дивизионида бошлайди. Аввалроқ, «Ал-Аҳли» раҳбарияти Лондонда бўлиб, «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез ва Пьер-Эмерик Обамеянг билан музокара олиб боргани ҳақида хабар тарқалганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.