Мойеснинг курсиси қимирлаб қолган

Мойеснинг курсиси қимирлаб қолган

Footmercato хабарига кўра, «Вест Хэм» «Реймс» бош мураббийи Уилл Стиллга қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, лондонликлар мутахассис номзодини кейинги мавсум учун ҳисобламоқда. Стиллнинг таклифни қабул қилиш эҳтимоли катта, чунки у аввалроқ клубга мухлислик қилишини тан олганди. Ҳозирда «Вест Хэм»ни Дэвид Мойес бошқармоқда. «Болғачилар» Премьер-лигада 26 ўйиндан сўнг 24 очко билан 18-ўринда боряпти. Вилли Стилл ўтган йилнинг октябрь ойидан бери Франциянинг «Реймс» клуби бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётганди. Бунгача у клубда ёрдамчи бўлиб ишлаган. 28-турдан кейин «Реймс» 9-ўринда бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.