Моур Фати ва Регилонни истаяпти

Моур Фати ва Регилонни истаяпти

«Фенербахче» яқин орада Ансу Фати вариантига қайтади.

АS хабарига кўра, турк клуби қишда таркибини кучайтириш устида фаол иш олиб боришни режалаштирган. Бош мураббий Жозе Моуриньо жамоада «Барселона» вингеридан ташқари, «Реал» тарбияланувчиси Серхио Регилонни кўрмоқчи. Испаниялик ҳимоячи айни вақтда «Тоттенхэм»га тегишли. «Фенербахче» ёзда ҳам Фатини ижарага олиш имкониятига қизиққанди. Истанбул клуби спорт директори Марио Бранко яқин ҳафталарда худди шу мақсадда Ансунинг вакиллари билан боғланиши кутилмоқда. Шунингдек, айни пайтда Туркия миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Исмоил Юксекка «Атлетико», «Бенфика» ва «Марсель» клублари қизиқиш билдирмоқда. Мадридликлар ёзда 3 миллион евро таклиф қилган, «Фенербахче» эса 10 млн. евро сўраганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.