Моур истеъфога чиқарилди

Моур истеъфога чиқарилди

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуринью ўз лавозимидан озод этилди.

Раҳбарият тажрибали мураббий билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилган. Маълумотларга қараганда, бунга қониқарсиз натижалар ва мураббийнинг ОАВдаги чиқишлари сабаб бўлган. Аввалроқ, 60 ёшли мутахассис «Рома»ни тарк этмоқчилиги, бунга у ўзини Рим жамоасига олиб келинишига сабабчи бўлган клубнинг собиқ спорт директори Тьягу Пинтунинг кетиши сабаб бўлгани айтилганди. Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо 2021 йилнинг май ойида Рим клуби бошқарувини қўлга олганди. Ўтган давр мобайнида клуб Жозе билан Конференциялар Лигасида зафар қучди ва Европа Лигаси вице-чемпионига айланди. Gazzetta dello Sport нашри энди жамоани «бўрилар» сафида 17 йил тўп тепган Даниеле Де Росси эгаллаши ҳақида ёзди. Клуб раҳбарияти жамоа тарихида чуқур из қолдирган мутахассисни олиб келиш орқали мухлислар билан муносабатни ўнглаб ва мустаҳкамлаб олишни кўзлаётгани таъкидланди. Ўз навбатида, Даниеле Де Росси орзуси ўзи ўйнаган жамоани бошқаришни орзу қилиши тўғрисида баёнот берганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.