Моур вариантидан воз кечилди

Моур вариантидан воз кечилди

«ПСЖ» ҳозирги бош мураббий Кристоф Галтье ўрнига бошқа мутахассис қидираётгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

Парижликлар жамоасини бошқаришга номзодлар орасида Жозе Моуриньо ҳам бор. Португалиялик мутахассис бу йил «Рома»ни Чемпионлар лигасига олиб чиқолмади. Шу боис, римликлар ёзда у билан хайрлашиши мумкин. Моуриньонинг ўзи ҳам «ПСЖ»ни бошқаришга мойиллик билдирганди. Бироқ, кутилмаганда Париж клуби раҳбарияти бу вариантдан воз кечди. Бунга сабаб қилиб, «ПСЖ» спорт директори Луиш Кампушнинг Жозе Моуриньо билан дўстона алоқада экани кўрсатилди. Кампуш ишда юзага келиши мумкин бўлган зиддиятлар туфайли ҳамюрти билан муносабатини бузмоқчи эмас.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.