Моурда янги вариант пайдо бўлди

Моурда янги вариант пайдо бўлди

«Рома»дан кетганидан бери ишсиз юрган Жозе Моуриньога турли вариантларда иш таклиф қилишмоқда.

Португалиялик мутахассисга навбатдаги таклиф Саудия Арабистонидан бўлди. Маълум бўлишича, «Ал-Қодисия» клуби машҳур мураббийни жамоани бошқаришга эмас, балки техник директор лавозимига ишга таклиф қилмоқда. Аввалроқ, Европа матбуоти Жозе Моуриньо «Манчестер Юнайтед»ни бошқаришни истаётгани ҳақида ёзган эди. Бундан  ташқари, 61 ёшли мутахассисга Туркиянинг «Фенербахче» ва «Бешиктош» каби клублари ҳам қизиқиш билдирган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.