Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Испания ФФнинг президенти Луис Рубиалес ЖЧ-2023 финалидаги ғалабадан кейин аёллар терма жамоасининг аъзоси бўлмиш Эрмосодан бўса олди.
Табиийки, бу одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган ҳолат. Луис, узр сўраш билан ноқулай вазиятдан чиқиб кетиши мумкин эди. Бироқ у кечирим сўраш ўрнига, ҳужумга ўтишни маъқул кўрди ва шунга яраша жавобни олди.
Тортишув шу қадар қизғин тус олдики, Рубиалеснинг дўсти, ФФ бош котиби Андреу Кампс УЕФАга расмий турнирдан чиқиб кетиш хусусида ҳужжат йўллади. Натижада испаниялик мутасаддиларнинг ўзлари «Реал», «Барселона», «Атлетико» ва «Реал Сосьедад» клубларини ЕЧЛ турниридан маҳрум этишгани учун клублар шантаж қила бошладилар.
Шунингдек, Чеферинга ҳукумат раҳбарларининг футбол ишларига аралашаётганлари ҳақида шикоятлар йўллашди. Қонунга кўра, бу ҳам дисквалификацияга олиб келади. Икки нафар амалдор ўз манфаатларини испан футболи манфаатларидан устун, деб ҳисоблаяптими? УЕФА раҳбари Камснинг ўз бошлиғини ҳимоя қилишга қаратилган уринишини инобатга олмади.
Раҳбарнинг бир қатор ажабтовур қарорларидан кейин, қироллик ФФ аъзолари Рубиалесга истеъфога чиқишни таклиф этишди. Луис таклифни рад этгач, уни тергов қилиш учун 90 кунга лавозимидан четлатишди. Испаниядаги турли терма жамоаларнинг аъзолари агар амалдор кетмаса майдонга тушмасликларини баён этишди. Нима учун Эрмосога таҳдид ўтказилгани ва қариндошлари назорат остига олингани кўпчиликка номаълум. Бу - таъқиб. Испанияда «мачизм»га қарши кураш кетмоқда.
Рубиалесга қарши бир қатор ишлар қўзғатилган
Амалдор ўзини ювош қўзичоқдек тутмоқда, йиғлаб юборадиган даражада. Бироқ федерациядагилар Эрмосо номидан унинг ўзи кўрмаган маълумотни чоп этишди, унга ва оиласига босим ўтказишди. Бундай қўпол муносабат қаердан келди? Жавоби маблағда. Рубиалес иштирокидаги коррупцион ишлар тергов қилинади.
Кўриб чиқилиши лозим бўлган ишлар етарли бўлсада, федерация раҳбарининг Нью-Йоркка уюштирган дабдабали саёҳати диққат марказида турибди. У федерацияга тегишли пулларни ўғирлаган бўлиши мумкин. Футболчи қизни ўпгани эса навбатдаги салбий ахборотлар оқимини тўхтатиш мақсадида адвокатлар маслаҳати билан қилинган ҳаракат бўлиши мумкин. Агар бу исботланса, «пиар»чилар жиддий хатога йўл қўйган бўладилар, талафот жуда катта.
Испан футболига дахлдор кишилар қандайдир ялтирбош киши уларнинг аёли, синглиси ёки қизини қучиб, лабидан бўса олишини тасаввур қилишди. Одобсизлик камера қаршисида юз берди. Уҳолда, футболдаги аёлларга ёпиқ эшиклар ортида қандай муносабатда бўлишади? Барчани дарғазаб қилган нарса шу. Аёллар спортидаги зўравонлик тақиқланган. Бу ерда эса футболдаги бош раҳбар камера қаршисида очиқчасига бемаънилик қилмоқда. Нафақат Иско ва «Бетис»нинг бошқа футболчилари, кўплаб мухлислар ҳам рубиалеснинг истеъфосини талаб қилишди. Иньеста президентни испан футболига иснод келтирганликда айблади. Луис ўзгаларнинг шонли дақиқаларини ўғирлади. Боз устига, тарихий ғалабани келтирган ягона голни яқинда отасидан етим қолган Ольга Кармона амалга оширганди.
«Реал» латерали ўйин пайтида отасининг ўлимидан бехабар, бор куч-маҳоратини ғалабага сарфлади. Ҳамма аввало, мана шу қизни олқишлаши керак эди. Шу сабабли 3 нафар қизалоқнинг отаси бўлмиш Андрес ҳам узр сўраш ўрнига футболчи қизга зуғум ўтказган президентдан нафратини аямади.
Луис ўзини ҳимоя қилиш ҳаракатига онасини жалб этди
Рубиалес анчадан бери ғайри,табиий қарорлари билан жамоатиликни ҳайрон қолдириб келмоқда. ЖЧ-2018 арафасида у Лопетегини «Реал» билан шартнома имзолагани учун Испания терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этганди. Кейин Черчесовга мундиалнинг чорак финалида тўп суриш имкониятини совға қилди. Энди сурбетлиги билан кўпчиликнинг нафратини қўзғади.
Футбол оламида йирик амалдорларичалик сурбет ва такаббур шахсларни топиш жуда қийин. Улар йирик турнирларнинг қуръа ташлаш тадбирларида ўта мулойим табассум билан худди Инфантино йиллар давомида намойиш этганидек жамоалар ҳақида аввалдан тайёрлаб қўйилган фактларни ўқишдан бошқасига ярамайдилар. Лекин улар қандайдир хатога йўл қўйсалар, онажонлари паноҳига яшириниб, сувдан «қуруқ» чиқишга уринадилар. 46 ёшли Рубиалес ўз онасини сиёсий можарога жалб этишдан уялмади. Онаси эса ўғлини танқид қилганларга норозилик белгиси сифатида очлик эълон қилиб, черковдан чиқмай қўйганмиш.
Рубиалес - амалдорлар сулоласи вакили. Унинг отаси аждодларининг қадрдон шаҳрида узоқ муддат мэр лавозимида ишлаган. Маҳаллий кишиларнинг айтишларича, Рубиалеслар шаҳардаги барча корхоналару муассасаларни сотиб олишган, ҳаммани улар бошқарадилар. Таниш-билишларининг ёрдамида ФФга кириб олган Луис улкан даромад келтирадиган ташкилотни қўлдан чиқаришни истамайди, албатта. Ахир у ерда миллиардлар тақдири ҳал этилади.
Испания эса ЖЧ-2030 мезбонлигига асосий даъвогарлардан бири. Федерация президентининг дўстлари ва яқинларига тегишли фирмалар катта фойда умидида ишга киришганлар. Матбуотда эса ажабтовур материаллар чоп этилди. Жумладан, автобусда кетаётган футболчи қизлар Рубиалеснинг ҳатти-ҳаракатларини муҳокамаси туширилган видеолавҳа ҳам намойиш этилди. Бироқ унда Луиснинг фойдасига ишлайдиган далиллар йўқ. Аксинча, Эрмосо уни бошидан қучоқлаб олган раҳбардан қаттиқ хафа.
Рубиалес федерация президиумини тўплаб, биргина бўса учун лавозимидан воз кечмаслигини айтиб бақиргани жамоатчиликка умуман ёқмади. Йиғилиш уларга диктатор Франко даврини эслатди. Асосий можаролар, жумладан, Ла Лига клубларини еврокубок мусобақаларидан маҳрум этишга қаратилган кулгили уринишлар бўса воқеасидан кейин юз берди. Лекин аввалги хатолари учун ҳам Рубиалес истеъфога лойиқ бўлиб қолганди. Пике ўзининг фирмаси ёрдамида Испания Суперкубогини Саудия Арабистонига кўчирди. Бунинг учун Жерарга 24 млн. евро беришди. Бу воқеада қинғирлик йўқ, деб ўйлайсизми? Шунингдек, Рубиалес ҳакамлар раҳбари Негрейра оиласига «Барселона» ғазнасидан пул берилганидан ҳам бехабар қолди. федерациядаги ҳакамлар хонадонларни нақд пулга сотиб олишади. Миллионлаб евролар қаердан келган? Агар прокурорлар коррупцияни исботласалар, Луис турмага йўл олади. Амалдор - кишилар томонидан ёлланган менежер, айблаб бўлмайдиган фаришта эмас. Испанияликлар ЖЧ-2030 мезбонлиги учун курашни обрў-эътиборини поймол қилган шахсга ишониб топширмасликлари керак.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789