АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ўз тарихида илк бор Осиё Кубоги турнирида иштирок этган Тожикистон терма жамоасининг тарихий муваффақиятида бош мураббий Петар Сегртнинг салмоқли ҳиссаси бор
Албатта, ҳар қандай жамоада ҳам асосий ролни мураббий ўйнайди. Гуруҳдан 2-ўрин билан чиққан қўшниларимиз нимчорак финалда БААдек номдор рақибларидан устун келдилар. Чорак финалда Иорданияга имкониятни бой берган дебютантни айблашга тил айланмайди - қўшнимизни кичик ҳисобда (1:0) маҳв этган жамоа ярим финалда Жанубий Корея дарвозасига 2та жавобсиз гол урди ва финалга чиқди. Ҳа, майли, мавзуга қайтамиз: Петар Сегрт ҳақида нималарни биламиз?
Мураббийлик фаолияти
Петар Сегрт 1966 йилда Хорватиянинг Дурдевац шаҳрида таваллуд топган. 1970 йилда унинг ота-онаси Германияга кўчиб ўтишгач, Петар Германиянинг «Кальв» клубида тўп сура бошлаган. Кейинчалик «Плоксинген», «Швайкхайм», «Альмерсбах» ва «Вальдорф» жамоаларида ўйнаган. Бироқ тиззасидан олган жиддий жароҳат туфайли футболчилик фаолияти ниҳоясига етган.
Шундан кейин Петар УЕФА мураббийлик курсида таҳсил олиб, янги соҳадаги фаолиятини бошлади. «Кальв»да дастлабки тажрибага эга бўлган мутахассис кейин «Боксум II», «Дуйсбург II» ва «Вальдхоф» клубларида бош мураббий ёрдамчиси лавозимида ишлади ва 14 йил давомида кўплаб ёш иқтидорларни тарбиялади. Эвазига, футбол жамоатчилигидан «Меъмор» тахаллусини олди.
Кейин Сегрт 2006 йилда Грузиядан таклиф олиб, машҳур мураббий Клаус Топмёллернинг ёрдамчиси мақомида миллий терма жамоада иш бошлади. Тез орада Петар устози ўрнини эгаллаб, 2008 йилгача Грузия терма жамоасини бошқарди.
Кейинчалик Грузия ФФда техник директор лавозимига тайинланган мутахассис паралел равишда жамоани Эстония ва Португалия терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларига тайёрлашга киришди. 2008 йилда Грузия билан Россия ўртасида Жанубий Осетия ва Абхазиянинг ҳудудига оид можаро юзага келганида, Петар Тбилисидаги Руставели майдонига тўпланган минглаб кишиларга мамлакатни тарк этмаслигини баён этганди. Майдонга тўпланганлар Сегртни гулдурос қарсаклар билан олқишладилар. Тез орада НФИ Петарни 21 ёшлилар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига номзодлар рўйхатига киритди.
2010 йилда мураббийни Индонезияда янги ташкил этилган «Бали Девата» клубига таклиф этишди. Бир йилдан кейин «ПСМ Макассар» клуби тасарруфини ўз қўлига олган мутахассис бир мавсумда миллий терма жамоага 6, 23 ёшлилар жамоасига 4 нафар иқтидорли ёшларни тайёрлаб берди. Шундан кейин клуб мураббий билан 2017 йилгача мўлжалланган 5 йиллик шартномани таклиф этди. Бироқ Сегрт Индонезияни 2013 йилда тарк этиб, Босния ва Герцеговинанинг «Звезда» клубини қабул қилди. Бироқ бу ерда ҳам узоқ ишламади - клубнинг янги раҳбарлар таркибни тубдан ўзгартиришга қарор қилишганди.
2015 йил ноябрида Афғонистон ФФ Сегртни миллий терма жамоа бош мураббийи, деб эълон қилди. Хорватиялик мутахассис ён қўшнимиз жамоаси билан Жанубий Осиё Кубоги турнирида 4та ғалабага эришди. Лекин финалда Ҳиндистон терма жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Самарали фаолияти эвазига «Халоскор» тахаллусини олган мураббий 2018 йил мартида Мальдив ороли терма жамоасига ўтди ва илк расмий учрашувда Бутанни 7:0 ҳисобида маҳв этди. Бу орол терма жамоасининг 288 кундаги дастлабки зафари эди. Ўша йил сертябрида Мальдив ЖОК турнирида муваффақиятли тўп суриб, финалда аввалги мусобақада Афғонистонни енгган Ҳиндистон термасини тор-мор этди.
2020 йилда Петар Мальдивни тарк этди. Икки йиллик танаффусдан кейин, 2022 йил январида Тожикистон ФФ Сегртни миллий терма жамоа бошқарувига таклиф этди. «Кафолат беришим мумкин бўлган ягона имкониятим - суткадаги 24 соат вақтимни жамоа манфаати учун сарфлаш. Мураббийлар штаби билан ҳамкорликда бор куч ва билимимизни юксак мақсадларга эришишга бағишлаймиз», - деганди янги бош мураббий илк матбуот анжуманида.
Мана, 2 йилдан кейин хорватиялик немис ваъдасини бажарди. Унинг раҳбарлигида Тожикистон терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта қитъа чемпионатида майдонга тушиб, чорак финалгача етиб борди. Қатарда қайд этилган натижа хорватиялик мураббийнинг юксак салоҳияти самарасидир. У ўз шогирдларига аввало хотиржамлик, ҳар қандай вазиятда ҳам тушкунликка тушиб қолмаслик ва фидойилик фазилатлари билан қуроллантирди. Натижада қўшниларимиз БААдек кучли рақибни мусобақадан чиқариб юборишди. Ваҳоланки, 1980 йилдан бери чемпионлик орзусида юрган амирликлардаги иштиёқ кўп бўлса кўпки, асло кам эмасди. Аслида, Петар Сегрт жамоаси турнир кашфиёти мақомига лойиқ ўйин кўрсатди. Ана шу ўйиндан кейин ҳам камтарин мураббий муваффақиятни хотиржам қарши олди: «Жамоамиз жанговар руҳ ва ғолиблик иштиёқи билан қуролланган, табиатимиз шунақа. Бизда ҳамжиҳатлик ва уйғунлик ҳукмрон. Биз орзу сари интиляпмиз. Мақсадимиз - навбатдаги ўйинда ғолиб чиқиш. Ҳа, орзуга айб йўқ. Лекин воқеликка холис баҳо бериш керак. Узоқроққа бориш учун бор имкониятимизни сарфлаймиз».
Тожикистон термаси уни ярим финалга ўтишига имкон бермаган матонатли Иордания билан ҳам тенгма-тенг курашди - етакчи квартетдан жой олиш масаласини ягона гол ҳал қилди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мураббий кучли рақибни енгишда шогирдларига нима ёрдам берганлиги хусусида жумладан, шундай деди: «Биз жанг қилдик. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориш яхши эмас, албатта. Хайриятки, ҳаммаси биз учун ижобий ҳал бўлди. Шахсан мен учун, учрашувнинг энг яхши футболчиси - Ятимов. У ўта ишончли ўйин кўрсатди. Биз пенальтилар сериясига ҳам алоҳида тайёрландик. Ва албатта, омад ҳам биз томонда бўлди. Ҳамма нарсанинг иложи бор эканлигини Марокаш терма жамоаси қатар мундиалида исботлаганди. Жамоада чинакам уйғунликни ярата олган инсон - ҳақиқий мураббий. Тожикистон терма жамоасида ажойиб бирдамлик ва уйғунлик ҳукмрон эканлигига шубҳа йўқ».
Содиқ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789