Мусиала таклифни рад қилди

Мусиала таклифни рад қилди

«Бавария» ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала клубнинг янги шартнома таклифини рад этди.

Мюнхенликлар клуби 21 ёшли юлдуз билан шартномани узайтириш ниятида эканлигини бир неча бор эълон қилган, бироқ томонлар ҳалигача келишувга эриша олишмаган. Mirror хабарига кўра, Мусиала «Бавария»нинг сўнгги таклифидан қониқмаган. Манбага кўра, Германия терма жамоаси футболчиси ҳафтасига 350 минг евродан кўпроқ маош олмоқчи. Жамол Мусиалага Англия Премьер-лигаси гигантлари, шунингдек, «Реал» ва «Барселона» қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.