Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
ФИФА Қатар майдонларида ўтадиган ЖЧ—2022 учун жалб этилган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Рўйхатдан 36 нафар бош ҳакам, 69 ассистент ва 24 нафар VAR ҳаками жой олган. Улар орасида Ўзбекистон вакиллари йўқ, бунақаси 2010 йилги мундиалдан кейин илк бор кузатилди.
Мусобақа тарихида илк бор аёл ҳакамлар ҳам чақирилган. Бош ҳакамлардан Стефани Фраппар (Франция), Салима Мукансанга (Руанда) ва Ёшими Ямашита (Япония) олинган бўлса, Неуза Бек (Бразилия), Карен Диас Медина (Мексика) ва Кетрин Несбитт (АҚШ) ассистент вазифасига чақирилган.
ЖЧ—2022 да Англия (Энтони Тэйлор ва Майкл Оливер), Аргентина (Факундо Тельо ва Фернандо Рапаллини) ва Бразилиядан (Рафаэл Клаус ва Уилтон Сампаё) икки нафардан бош ҳакам жалб этилган. Шунингдек, Матеу Лаос (Испания), Даниэле Орсато (Италия), Даниэль Зиберт (Германия), Данни Маккелли (Нидерландия), Клемен Тюрпен (Франция) ва Шимон Марчиняк (Польша) каби машҳур ҳакамлар ҳам Қатар майдонларида ҳаракат қилади.
Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишиш мумкин.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Мавсум аввалида чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири сифатида қаралган “Навбаҳор” Суперлига якунига саноқли тур қолганда мухлисларни ҳурсанд қиладиган ажойиб натижаларга эришмоқда. Лекин поез кетиб бўлди-да...
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789