Мусиала янги таклифни рад этди

Мусиала янги таклифни рад этди

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Жамол Мусиала «Бавария» билан шартномани узайтиришни хоҳламади.

Мюнхен клуби раҳбарияти 21 ёшли футболчи ва унинг вакилларига янгиланган меҳнат келишувларига эга таклиф билан чиқишди, аммо ўйинчи уни рад этди. Қайд этиш керакки, ёш ўйинчига АПЛнинг бир қатор клублари, жумладан «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» қизиқиш билдирмоқда. Мусиала «Челси» тарбияланувчиси ҳисобланади. Ярим ҳимоячи 2019 йилдан бери «Бавария»да ўйнайди. Жамол жорий мавсум барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 4та ассист қайд этди. Ўйинчининг Мюнхен клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.