Жижига «Юве» харидор

Жижига «Юве» харидор

«ПСЖ» ва Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин.

Сўнгги кунларда посбон парижлик мухлислар ва ОАВ томонидан кескин танқид қилинмоқда. Қолаверса, клуб бош мураббийи Луис Энрике Доннаруммани биринчи рақамли, деб ҳисобламаяпти. «Ювентус» 25 ёшли дарвозабонга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Турин клуби Донарумма Жанлуиджи Буффонга муносиб ўринбосар бўлишини кутмоқда. Доннарумма 2021 йил «Милан»дан «ПСЖ»га кўчиб ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсум дарвозабон барча мусобақаларда 31та ўйинда майдонга тушиб, 28та гол ўтказиб юборган ва 14та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.