Бу ҳақда «Чемпионат» вазиятдан хабардор манбага таяниб хабар берди: «Ўйинчининг шахсий шартномаси ҳали муҳокама қилинмаган, аммо томонлар бу муаммо бўлмайди деб ўйлашмоқда. Ҳозирда клублар пул ўтказиш ва келишувни қоғозда тузатиш вариантини топиш устида ишламоқда. Музокаралар жараёни давом этмоқда». Аввалроқ, Фабрицио Романо август ойида Лондон клуби Захарян билан шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида ёзганди. Жорий мавсумда 19 ёшли ярим ҳимоячи «Динамо» сафида барча турнирлар доирасидаги 9 ўйинда 1та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди.