«МЮ» ҳаракатни бошлади...

«МЮ» ҳаракатни бошлади...

Эрик тен Хагнинг «Манчестер Юнайтед»даги келажаги сўроқ остида.

TEAMtalk манбаларига кўра, клуб раҳбарияти шу ёзда нидерландиялик мураббий билан шартномани узайтирганига қарамай, потенциал янги номзодларни фаол равишда ўрганмоқда. Янги мавсум старти «қизил иблислар» учун омадсиз чиқди: Премьер-лиганинг 6та учрашувида атиги 7 очко ва турнир жадвалида 12-ўрин. Яқинда Европа Лигасида аутсайдер «Твенте» билан 1:1 ҳисобидаги дуранг ва «Тоттенхэм»дан 0:3 ҳисобида учралган мағлубият мухлисларнинг норозилиги ва тен Хагнинг мураббийлик қобилиятига шубҳаларни кучайтирди. Қизиғи шундаки, тен Хагнинг шартномасини узайтириш яхши вариантлар йўқлиги сабабли содир бўлганди. Томас Тухель ва Маурисио Почеттино каби таниқли мутахассислар билан музокаралар натижа бермади ва клуб раҳбарияти нидердандиялик мураббий  билан ҳамкорликни давом эттиришга мажбур бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.