«МЮ» де Йонг тақдимотига тайёр

«МЮ» де Йонг тақдимотига тайёр

Ярим ҳимоячи Френки де Йонг «Барселона»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтишга яқин турибди.

Sky Sports Deutschland журналисти Флориан Плеттенберг хабарига кўра, трансфер бўйича келишув якуний босқичда. Ярим ҳимоячи шанба ёки якшанба куни «МЮ» футболчиси сифатида эълон қилиниши мумкин. Клуб футболчини «Олд Траффорд»да таништирмоқчи.

Клублар ярим ҳимоячининг трансфер нархи борасида келишувга эришди. Манкунианликлар нидерландиялик ярим ҳимоячининг трансфери учун 65 миллион евро тўлайдилар, «Барселона» яна 20 миллионни бонус сифатида олиши мумкин. Энди «қизил иблислар» де Йонг билан шахсий шартнома шартларини муҳокама қилишни бошлайди. 25 ёшли Френки ўтган мавсумда «Барселона» сафида 46та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.