«МЮ» Хавини ижарага олмоқчи

«МЮ» Хавини ижарага олмоқчи

«Манчестер Юнайтед» «ПСЖ»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хави Симонсни ижарага олмоқчи.

Mirror нашри хабарига кўра, манкунианликлар бош мураббийи Эрик тен Хагга 21 ёшли ўйинчи намойиш этаётган футбол ёқади. «Менга Хави Симонснинг Евро-2024 яримфиналида Англия (1:2) билан ўйиндаги ҳаракатлари ёқди. Унинг иштиёқи, голи ва майдондаги вазиятларга муносабат билдириши юқори даражада. Бу ҳатто нидерландияликларга хос эмас. Чунки у хорижда машғулот ўтказган. Унинг ўйинида жанубий европаликларга хос қатъият бор», - деди тен Хаг. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Симонс «РБ Лейпциг»да ижарада ўйнаган ва барча мусобақаларда 43та баҳсда қатнашиб, 10та гол ва 13та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.