«МЮ»дан АПЛ рекорди!

«МЮ»дан АПЛ рекорди!

«Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигасида футболчиларнинг маоши бўйича янги рекорд ўрнатди.

TALKSport хабарига кўра, 2021/2022-йилги мавсумда «қизил иблислар» ўз футболчиларига тахминан 443 миллион евро тўлаган. Олдинги рекорд «Манчестер Сити»га тегишли эди - 409,6 миллион евро. Бундай кўрсаткичларга ўтган ёзда жамоага ҳужумчи Криштиану Роналду, вингер Жейдон Санчо ва ҳимоячи Рафаэль Варан келганидан кейин эришилган. Янги маош чегараси клубнинг аввалги кўрсаткичидан 19,1 фоизга юқори бўлди. Яъни, бу ёзда янги ўйинчиларнинг қўшилиши билан, аллақачон эълон қилинган 443 миллион евро миқдори ошиши кутилмоқда, чунки клуб Антони, Каземиро ва Лисандро Мартинес каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Шу билан бирга, манкунианликлар бош директори Ричард Арнольд юқори маошларда ҳеч қандай муаммо кўрмаяпти. У мусобақада сезиларли муваффақиятларга эришиш ва мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳамма нарса қилинаётганини таъкидлади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.