АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Абадий чемпион навбатдаги халқаро танаффусга пешқадам «Унион»дан 5 очкога ортда қолган ва Бундеслигада 5-ўрин билан кифояланган ҳолда йўл олди
Ўйин борасидаги муаммолар хусусида тўхталиб ўтгандик. Энди анчайин ғайри-табиийлари билан танишамиз.
Матбуотдаги хабарларга кўра, «Бавария» раҳбарияти Нагельсманни учрашувлар учун танлаган ... либослари туфайли танқид қилмоқда. Клубдагилар Юлиан футбол шоу-бизнес эмаслигини тушуниб олиши керак, деб ҳисоблайдилар. Ваҳоланки, мураббий ўз кийимларини мюнхенликлар ҳамкорлари - Adidas ва Hugo Boss маҳсулотлари орасидан танлайди.
Клуб мутасаддилари Нагельсманни «мураббий ўриндиғини олифта либослар саҳнаси»га айлантириб олганликда айбламоқдалар - гўёки, башанг кийимлар жамоа ўртасида баҳс-мунозара, жанжалга сабаб бўлиши мумкин экан.
«Бавария»га Юлианнинг ўзига ортиқча оро бериши ёқмаяпти
Жорий мавсумда мураббий ўзини анча тийиб олди. Лекин баъзан ёрқин образларни ҳам намойиш этиб туради. Масалан, «Унион»га қарши беллашувга ёрқин нақшли оддий оқ футболкада майдонга тушди. «Интер»га қарши Милан сафарига башанг қора костюмда йўл олди. «Штутгарт» билан бўлган ўйинда оқ курткада майдонга тушди. «Барселона»ни дўстона кутиб олиш маросимига олифта шим кийган ҳолда ташриф буюрди. Аслида, қора футболкаси ҳам йўқ эмасди. Авваллари Нагельсманн янада ёрқинроқ кийинарди.
«Мода даҳоси» - мураббий тахаллусларидан бири
Ҳеч қайси мураббийнинг кийиниш услуби бу қадар кўп муҳокама қилинмаган.
Нагельсманнинг «Бавария»га ўтиши хусусидаги хабардан кейин таниқли SPOX спорт сайти унинг энг кўркам либосларини ҳавола этганди. Унда шиширилган сариқ тусли пуховик ва қизил-сариқ рангли Nike кроссокасини кийган образ 1-ўринни олди. 2020 йил сентябрида Bild Нагельсманн Америка компанияси билан шартнома имзолаган дастлабки мураббий бўлишини эълон қилганди. Бироқ келишув ҳақида расман хабар берилмади.
Юлиандаги танлаш қобилияти алоҳида мавзу. Бу борада турли фикрлар мавжуд. Асосийси, у кўпчиликни қизиқтиради. 2020 йилда таниқли тўй дизайнери Уве Херрманндан ёш мураббий образларига баҳо беришини сўраб, унга 5та фотосуратларни кўрсатгандик. Уве ҳайратини яшира олмади:
«Шахсан мен Нагельсманни модалар даҳоси деган бўлардим. Ундаги зийраклик, илиқлиқ ва янгиликка ўчликни бошқаларда учратмайсиз. Юлиан ҳеч бир нарсани эътиборсиз қолдирмайди, у ўзининг хусусий мода брендини очиши керак».
Шунингдек, мураббий ҳар бир учрашувга рақиб жамоанинг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда кийим танлайди. Масалан, «Лейпциг»ни бошқариб юрган даврида «ПСЖ»га қарши ЕЧЛ ярим финалига кулранг катакли шим ва пиджак, қора кўйлак ва тўқкўк бўйинбоғни танлаганди.
Ўтган йили германиялик мутахассис модага қизиқишини, бу масалада дўсти билан ижтимоий тармоқларда боғланиб туришини тан олди: «Унинг айрим мулоҳазаларини кулги билан қарши оламан. Мен фақат ўзимга маъқул бўлган либосларни кияман ва иложи борича бежирим бўлишга интиламан».
Бу ёғига «Бавария»нинг ҳар бир учрашувида Юлиандан янги либосларни кутаверасиз.
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789