Надин Доррис текширув истамоқда...

Надин Доррис текширув истамоқда...

Британия спорт вазири Надин Доррис ЕЧЛ финалида юз берган тартибсизликлар юзасидан расмий текширув талаб қиляпти...

Буюк Британиянинг рақамли, маданият, оммавий ахборот воситалари ва спорт вазири Надин Доррис якшанба куни Европа футбол ассоциациялари иттифоқидан (УЕФА) Парижда 29 май куни Чемпионлар лигаси финали вақтида юз берган тартибсизликлар юзасидан расмий текширув ўтказишни талаб қилди.

«Ливерпуль» мухлислари ва ОАВ томонидан кеча тунда «Стад де Франс»га қандай етиб борганликлари ҳақидаги тасвирлар ва ҳикоялар жуда хавотирга солмоқда, - вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ТАСС. - Минглаб чипта эгалари мавсумининг энг муҳим ўйинида ўз жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Парижга ўз вақтида етиб келишди. Мен УЕФАни нима нотўғри бўлганлиги ҳақида расмий текширув бошлашга чақираман».

Унинг фикрича, бундай текширувни Франция полицияси, Франция футбол федерацияси, Англиянинг Мерсисайд графлиги полицияси ва «Ливерпуль» футбол клуби биргаликда олиб бориши керак. Франциянинг «Экип» газетаси хабарига кўра, Чемпионлар лигаси финали бошланишидан олдин ҳам, кейин ҳам «Стад де Франс» яқинида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва мухлислар ўртасида тўқнашувлар бўлган. Нашрнинг таъкидлашича, полиция мухлисларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Арена чеккасида фаол мухлислар билан тўқнашувлар чоғида Париж полициясининг етти нафар ходими жароҳатланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.