«Найза» ва «Қалқон» олишуви

«Найза» ва «Қалқон» олишуви

20 октябрь куни Ж.Корея пойтахти - Сеул кечаги кун футбол қаҳрамонларига ўз бағрини очди

Компьютер ўйинлари яратишга ихтисослашган Nexon компанияси томонидан ташкил этилган ноёб кўргазма ўйини ўз атрофига шу қадар кўп юлдузларни йиғдики, мухлислар шунчаки, яйрашди. Учрашувнинг ноёблигига келсак, Nexon Icons Match шиори остида ҳужум гуруҳи вакиллари ҳимоявий ҳаракатларга мослашганларга қарши майдонга тушишди. Икки жамоа шунга яраша «Найза» ва «Қалқон» номини олди.

Марҳамат, жамоалар таркибига эътибор қаратинг. Тьерри Анри бошқарувидаги «Найза» сафидан Андрей Шевченко, Кака, Димитар Бербатов, Луиш Фигу, Эден Азар, Алессандро Дель Пьеро, Карлос Тевес, Майкл Оуэн, Диего Форлан, Маруан Феллайни, Ривалдо кабилар жой олишди. Дидье Дрогба эса сардор мақомига муносиб кўрилди. Италиялик Фабио Каннаваро бошчилигида майдонга тушган «Қалқон» таркиби эса собиқ ҳимоячи|ярим ҳимоячилардан тузилди: Неманья Видич, Ха-вьер Маскерано, Яя Туре, Анд­реа Пирло, Кларенс Зеедорф, Карлес Пуйоль, Леонардо Бонуччи, Йон-Арне Риисе, Рикарду Карвалью, Рио Фердинанд (сардор). Қаранг, шунча юлдузлар гуруҳини яна қаерда кўриш мумкин? Шунга яраша кўргазма ўйинига 45 минг дона чипта сотилди. 

Энг қизиғи, якунда ҳимоявий ҳаракатларга мойил собиқ футболчилар ҳужумчиларга мастер-сабоқ ўташди - 4:1. Шундан ҳам кўриниб турибдики, ҳимоячилар керак бўлса, ҳужумга ўта олишади. Ҳужумчилар эса ҳимояланишда анча нўноқлар...