Нархда қандай ўзгариш бор?

Нархда қандай ўзгариш бор?

Нуфузли Transfermarkt портали анъанавий тарзда футболчилар нархидаги янгиликларни эълон қилди.

Рўйхатда Ўзбекистон Суперлигасида тўп сураётган футболчилар ҳам бор, албатта. Қуйида нархида пасайиш ва кўтарилиш кузатилганлар, шунингдек, мамлакатимизнинг энг қимматбаҳо ўйинчилари рейтингига эътибор қаратмиз.

Нарх борасида энг катта ўсиш «Насаф» вингери Ойбек Бозоровда (200 минг евро) кузатилган бўлса, «Олимпик» футболчилари, U-23 Осиё кубоги кумуш медали соҳиблари - Достон Турсунов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев ва Владимир Назаровнинг нархи 150 мингга кўтарилган. Яна бир олимпиячи Русланбек Жияновнинг нархига эса 125 минг евро қўшилди. Ҳусайн Норчаев, Хуршид Ғиёсов, Шаҳбоз Жўрабеков ва Эҳсони Паншанбе каби футболчилар нархи 100 минг еврога ортди.

Трансфер нархида пасайиш кузатилганлар рўйхатининг юқори қисмида Егор Кримец ва Сардор Рашидов туришибди (-150 минг евро). Игорь Голбан ва Олег Зотеевнинг нархи 100 мингга камайди.

Суперлигадаги энг қимматбаҳо футболчилар рўйхатини ҳамон Одил Ҳамробеков 1 млн. евролик нарх билан бошқармоқда. Сардор Собирхўжаев, Ҳожиакбар Алижонов, Ҳусайн Норчаев, Ойбек Бозоров ва Шоҳруз Норхонов портал томонидан 800 000 еврога баҳоланган.