НАТИЖА: 12 рекорд гулдастаси!

НАТИЖА:  12 рекорд гулдастаси!

Ламин Ямал - Евро-2024нинг энг яхши ёш футболчиси! Мутлақо ҳақли равишда.

Ахир Германиядаги турнир давомида 17 ёшини қарши олган «Барселона» жавоҳири нақ 12та рекордни урди мафтункор ўйнаш баробарида. Қойил! Асосийси, унинг эффектли ҳаракатлари истеъдодларга тўла Испания миллий жамоасининг якунда 4-марта қитъа чемпиони бўлишида салмоқли тош босди. Хўш, Ямал имзосида қандай рекордлар тўплами юзага келди?

Рекорд № 1. Европа чемпионати тарихидаги энг ёш футболчи

Рекорд № 2. Европа чемпионати тарихида гол урган энг ёш футболчи

Рекорд № 3. Европа чемпионати тарихида ассист қайд этган энг ёш футболчи

Рекорд № 4. Европа|жаҳон чемпионатлари ярим финалида бошланғич таркибда майдонга тушган энг ёш футболчи

Рекорд № 5. Европа|жаҳон чемпионатлари ярим финалида гол урган энг ёш футболчи

Рекорд № 6. Европа ёки жаҳон чемпионатлари финалида бошланғич таркибда майдонга тушган энг ёш футболчи

Рекорд № 7. Европа ёки жаҳон чемпионатлари финалида ассист қайд этган энг ёш футболчи

Рекорд № 8. Европа чемпионати тарихида энг яхши ассистент бўлган энг ёш футболчи

Рекорд № 9. Битта Европа чемпионатида энг кўп ассист (4та) қайд этган футболчи

Рекорд № 10. Европа чемпионати тарихида чемпион бўлган энг ёш футболчи

Рекорд № 11. Европа чемпионати тарихида индивидуал соврин (энг яхши ёш футболчи) ютган энг ёш футболчи

Рекорд № 12. Европа чемпионати тарихида энг чиройли гол совринини ютган энг ёш футболчи