- Аввало дербидаги ғалаба билан табриклаймиз! Ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?
- "Навбаҳор" га қарши ўйин қийин бўлишини билардик. Бу чемпионатда шу кунгача ўтказган энг қийин ўйинимиз бўлди десам муболаға бўлмайди. Мазкур учрашув биринчи давранинг сўнгги учрашуви бўлгани боис, ёзги танаффусга ғалаба билан чиқиб кетиш мақсадимиз бор эди. Шукрки буни уддаладик.
- "Андижон" биринчи голдан сўнг ҳимояга кўпроқ эътибор қарата бошлади. Аммо якунда ҳисоб барибир йирик кўринишга келди...
- Албатта, танаффус пайтида мураббийларимиз ҳисобни ушлашга ва гол ўтказмасликка ҳаракат қилишимиз кераклигини уқтиришди. Кўриб турганингиздек, жамоавий меҳнат эвазига ажойиб ғалабани қўлга киритдик.
- Ўзи аслида "Навбаҳор" га қарши учрашувга қандай тайёргарлик кўрилди? Кучли рақибга қарши баҳс олдидан нималарга эътибор қаратилди?
- "Динамо"га қарши учрашувдан сўнг мазкур беллашувга тайёргарлик кўриш учун бизда у қадар кўп вақт бўлмади. Аммо бўлажак ўйинга максимал тайёргарлик кўриш учун ҳаракат қилдик. Албатта, "Навбаҳор" кучли жамоа уларни мағлуб эта олганимиздан ҳурсандмиз