Миллий федерацияларга чора

Миллий федерацияларга чора

ФИФАнинг тегишли қўмитаси миллий жамоалар ўйинларида юзага келган ҳолатлар учун бир қатор футбол ассоциацияларига нисбатан жарима жазоси белгилади. Жумладан, ОФК аъзоларига ҳам.

Австралияга - Вьетнам термаси билан ўйинда мухлислар трибунада фаер  ёқишгани учун жарима;

Эронга - Ироқ термаси билан ўйинда хавфсизлик талабларига риоя қилинмагани учун жарима;

Ливанга - Сурия термаси билан ўйинда тартиб-интизом сақланмагани учун жарима ва томошабинларсиз 1та учрашув;

Сурияга - Ливан термаси билан ўйинда мухлислар майдонга тушиб кетишгани учун жарима;

Сенегалга - тартиб-интизом сақланмагани, мухлислар майдонга турли буюмлар улоқтиришгани, тушиб кетишгани, лазер нуридан фойдаланишгани, фейерверк ёқишгани учун 175 минг франк миқдорида жарима ва томошабинларсиз 1та учрашув;

Нигерияга - тартиб-интизом сақланмагани учун 150 минг франк миқдорида жарима ва томошабинларсиз 1та учрашув.